Спорт билан ёшаришнинг 6 та исботи
Жисмоний машқ билан мунтазам равишда шуғулланганлар нафақат мускулларни ва умумий тонусни мустаҳкамлашга хизмат қилади, балки ёшартиришга ҳам ёрдам беради. Қўйида кексайишга олиб келувчи хусусиятларни олдини олувчи мезонлар келтирилган:
Энергия
Жисмоний машқлар мияга қувват манбаи десак адашмаймиз. Чунки жисмоний машқлар давомида танамиз йўналишни тез англаб олади ва тезда жонланади. Спорт билан мунтазам шуғулланиш эса инсонга тўлқилланиш жараёнини юзага келтиради ва ўзини ҳис қилиш учун ҳаётий куч беради. Агар инсоният 10 ва 20 йиллаб спорт билан мунтазам шуғулланганда эди, қариш жараёни секинлашаётганлигини ҳис қилган бўлар эди.
Ғайратланиш ва илҳомланиш
Спорт билан шуғулланиш жараёнида қон айланиш жараёни тезлашади ва қон инсонни илҳомлантирувчи қисмларига сезиларли таъсир кўрсатади.
Силлиқ тери
Онтариодаги Макмастер университети олимлари 24 ёшдан 84 ёшгача бўлган инсонлар терисини тадқиқ қилишганда, мунтазам жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланувчи 40 ёшдан юқори ёшда бўлганларнинг териси 20-30 ёшдагилардан кўра силлиқроқ эканлиги аниқланди.
Гавдани тутиш
Ёш ўтиши билан суяклар ўз мустаҳкамлигини йўқотади ва мускуллар кўлами қисқариб боради. Бироқ, мунтазам жисмоний машқларни бажариш ушбу муаммони ечишга ёрдам беради ва гавда тутишига ёрдам беради. Бундан ташқари, спорт инсонга руҳан мустаҳкамликка эришишга ёрдам беради ва шундагина тананинг букчайишига йўл қўйилмайди.
Кайфият
Бирор марта югураётган инсонларнинг кайфиятларини ҳис қилиб кўрганмисиз? Агар ушбу жараённи кузатган бўлсангиз спортнинг кайфиятга таъсирини тушуниш қийин эмас. Интенсив тарзда амалга оширилган кардионагрузка эндорфинларга-миянинг кимёвий моддаларига катта куч юборади. Бу эса роҳатланиш даражасини кўтаради.
Соғлом уйқу
Соғлом ва қониқарли уйқу том маънода ёшликнинг эликсири ҳисобланади ва мунтазам равишда амалга оширилган жисмоний машқлар ушбу жараённи таъминловчи асосий омилдир. Доимий равишда шуғулланувчи инсонларда уйқу бўйича муаммолар кам бўлади.