UZ RU
03.04.2015

Қишлоқдаги замонавий тиббиёт муассасаси

Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги “Қаҳрамон” қишлоқ врачлик пунктида барча замонавий шароитлар яратилган.

Тиббиёт муассасаси шифокор ва ҳамширалари қишлоқ аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Болалар ва туғиш ёшидаги аёлларни тиббий текширувдан ўтказиш ҳамда соғломлаштириш ишлари изчил олиб борилаётир. Кексаларнинг саломатлигидан доимий бохабар бўлиш, уларга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ҳам алоҳида эътиборда.

Манба: www.uza.uz