Талабалар орасида ОИВ инфекциясининг профилактикаси
Бутун дунё бўйича ҳозирги кунда энг долзраб муаммолардан бири “ОИВ инфекциясининг профилактикаси ва касалликнинг тарқалишини олдини олишда, аҳолини хабардорлигини ошириш” масаласи ҳисобланади. “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши кураш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни (2013й. 23 сентябр), Ўзбекистон Республикасида ОИВ-инфекциясини тарқалишига қарши курашиш бўйича 2013-2017 йиллар учун Стратегик дастурини (2013), ижросини таъминлаш мақсадида, ҳамда шу билан бирга талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ОИВ инфекцияси бўйича билим савиясини ошириш мақсадида 2015 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат”маркази билан ҳамкорликда барча олийгоҳларда маърифий-тарғибот тадбирларини ўтказиш учун иш режаси тузилиб, иккала муассаса томонидан тасдиқланди. Ҳар бир тадбир 300 нафардан зиёд талабалар иштирокида олиб борилмоқда.