03.03.2015
Касалликка чалинган ўқувчилар имтиҳондан озод этилади
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорликда ўқувчиларга синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатга 55 та касаллик киритилди.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинди.
Мазкур қарор 2015 йил 23 февралдан, яъни расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 21 ноябрдаги 440-сонли «Таълим муассасалари тўғрисидаги норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда 1998 йил 13 майдаги 203-сонли «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ қарор қайта кўриб чиқилган.