28.02.2015
Тошкентда фавқулотда ҳолатларни бошқариш маркази жорий этилади
Ўзбекистон ҳукумати Тошкентда фавқулотда ҳолатларни бошқариш марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. У фавқулодда вазиятлар юзага келиши ҳавфи таҳдид солганда аҳолини хабардор қилиш ва маълумот бериш билан шуғулланади.
Шунингдек, пойтахтимизда замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан таъминланган фавқулодда ҳолатларни бошқариш маркази сув тошқини билан боғлиқ вазиятлар таҳдид солганда ҳам аҳолини тезкор хабардор қилади.
Тошкентда сел келиши ва сув тошқинлари хавфи туғилганда жамоатчиликни огоҳ этиш ягона тизимини ташкил қилиш режалаштирилган.