UZ RU
27.02.2015

ДПМ бош ва катта хамширалари иштирокида учрашув утказилди

2015 йилнинг 20 январ куни Республика ОИТСга қарши кураш марказида марказ директори Атабеков Н.С ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мутахассиси Салиходжаева Р.К. иштирокида даволаш профилактика муассасаларининг бош ва катта ҳамширалари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Республика ОИТСга қарши кураш марказининг етакчи мутахассислари томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги буйруқлари бўйича тақдимот ўтказилди. Жумладан: ССВнинг 2014 йил 15 апрелдаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 5-сонли буйруқ, 2014 йил 5 июлдаги “Антиретровирус препаратлар ва диагностикумлар тақсимоти ва етказилиши бўйича стандарт операцион жараёнлар” 230-сонли буйруқлари талаблари батафсил тушунтирилди.

“Шифохона ичи инфекцияси, жумладан ОИВ инфекцияси устидан инфекцион назорат” мавзуси ва ишлатилган тиббий жиҳозларни вақтинча сақлаш ҳамда утилизация қилиш, амалиётлар ва муолажалардан сўнг дезинфекция қилиш тадбирлари алоҳида кўриб чиқилди.

АРВ препаратларни қабул қилиш, транспортировка ва беморларга тарқатиш учун жавобгар бош ва катта ҳамшираларни тайинлаш масалалари кўтарилди. Марказий, шаҳар, туман ва ҚВП даражасида АРВ препаратларнинг харакати, ҳисоб-китоб ҳужжатларини олиб бориш масалалари ҳамда ОИВ инфекциясига текширув ўтказилиб, сертификат бериш борасида муҳокама ўтказилди.