UZ RU
23.02.2015

Туберкулёзга қарши курашиш бўйича янги дастур ўз ишини бошлади

Ўзбекистон ва USAID орасида ўз ишини бошлаётган беш йиллик дастурнинг нархи-7,5 миллион доллар ҳисобланади.

Ўзбекистон ва АҚШнинг туберкулёзга қарши курашиш халқаро ривожлантириш агентлиги (USAID) билан ҳамкорлигидаги дастури 20 февралидан ўз ишини бошлади,-дея хабар қилади “Туркистон-пресс”.

USAIDнинг беш йиллик дастури Ўзбекистонда туберкулёзга қарши курашишни кучайтириш хизмати бўйича кўмаклашувчи асосий қисми ҳисобланади. Ушбу кўмак доирасида аҳолининг мақсадли гуруҳига тўғри ташҳис қўйиш ва уни даволаш бўйича техник ёрдам кўрсатиш, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги беморларни даволашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири профессор Анвар Алимовнинг таъкидлашича мамлкатимизда амалга оширилаётган тадбирлар мажмуаси мамлакатда туберкулёз бўйича эпидемиологик ҳолатни барқарорлаштиришга олиб келмоқда. Туберкулёздан ҳалок бўлиш кўрсаткичлари уч баробарга камайди. Бироқ туберкулёзнинг дори- дармон барқарорлигининг юзага келиши ва унинг ОИВ билан бирикиши бўйича юзага келаётганини ва бу бўйича муаммолар бўлаётганини алоҳида айтиб ўтди. Айнан шунинг учун туберкулёз бўйича эпидемиологик шароит ўз долзарблигини йўқотди.

Соғлиқни сақлаш вазири USAIDнинг молиявий кўмаги остида амалга оширилаётган Project HOPE ташкилоти орқали амалга оширилаётган ушбу янги дастурнинг долзарблигини алоҳида таъкидлади. Ушбу лойиҳага 7,5 миллион доллар сарфланган.

Туберкулёз чегара бўлмайди ва шунинг учун тез ечиши лозим бўлган муаммолардан бири ҳисобланади.

Узоқ вақтлардан бери туберкулёз инсоният ҳаётини хатарга солиб келмоқда, айниқса аҳолининг энг ночор қатламини,-дейди АҚШ элчиси Спратлен. Ҳеч нарсага қарамасдан даволашнинг ушбу усули ярим асрдан буён мавжуд , аммо бошқа даволаниши мумкин бўлган ёқимли касалликлар орасида ўлиш ҳолати энг кўпи кўрсаткични ташкил қилади.

Памела Спратлен Ўзбекистон ҳукуматига ўз миннатдорчилигини билдирар экан, республикада ушбу касалликни олдини олиш ва даволаш бўйича амалга оширилаётган ишларни алоҳида таъкидлади.

USAIDнинг молиявий кўмагида амалга оширилаётган Project HOPE ташкилоти билан Ўзбекистон 15 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келаётганидан жуда миннатдормиз,-дейди Памела Спратлен. Project HOPE ташкилотининг ижрочи вице-президенти Линда Хэйцман ўз интервьюсида 2002 йилдан буён амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўз самарасини кўрсатганлигини ва туберкулёзга чалинганлар миқдорли сезилардли камайганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Туберкулёзга қарши курашиш бўйича USAID ўз дастурини фтизиатрия ва пульмонология бўйича ихтиосолаштирилган илмий-амалий тиббий маркази ва DOTS Республика маркази, шунингдек Саломатлик ва статистика Республика институти, шунингдек Ўзбекистон аёллар қўмитаси билан ҳамкорликда амалга ошириб келмоқда.