Маиший техникалар энергитик қуввати бўйича маркаланади
Маиший техникалар энерго самарадорлиги синфи тўғрисидаги маълумотисиз сотиш таъқиқланиш арафасида.
Ўзбекистонда маиший энергитик ускуналарда энергияни ишлатиш кўрсаткичлари бўйича сертификтлаштирилган энергитик маркалаш тизими мажбурий тизим сифатида киритилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг давлат хизматларининг ягона интерактив порталида оммавий муҳокама учун нашр қилинди.
Ҳужжатга 2016 йил 1 январдан бошлаб Республикада амалга оширилаётган техник ҳужжатларга илова қилаётган энерго самарадорлиги синфи тўғрисидаги маълумотлар мазмуни талаблари ва уларни маркалаш ва этикеткалаш жараёнларини киритиш режалаштирилмоқда.
Бундай маиший техникаларга музлатгичлар, холодилник, кир ювиш машиналари, кондиционер учун қурилмалар, электроплиталар, идиш ювиш машиналари, микроволновка, телевизорлар, электр сув иситгичлари, электр иситгичлари ва лампалар киритилади.
Жаҳон амалиётига таянган ҳолда электр ускуналарининг энергия самарадорлиги "A", "B", "C", "D", "E", "F" и "G" кўринишида ("A" — электр самарадорлиги кўпроқ бўлган, "G" — электр самарадорлиги пастроқ бўлган тоифаларга нисбатан қўлланилади) тоифаланади.
Энерго самарадорлигининг қўшимча синфлари «A+», «A++» шаклида бўлади ва бозорда фақат юксак даражали энерго қувватига эга ускуналар кўпаяди ва “А” синфи сезиларли даражада ошади.
Қарор лойиҳасида 2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига юқорида кўрсатиб ўтилган электр ускуналарни маркалаш ва этикеткалаш бўйича исботловчи ҳужжатларсиз олиб кириш қаътиян ман этилади.
Бунда божхона режимидаги жойлаштирилган электр ускуналар 2015 йилнинг 1 сентябрига қадар вақтинча ва 2016 йилнинг 1 июлига қадар умуман сотиб бўлиниши мақсадга мувофиқ.
Шунингдек маиший электр ускуналарнинг “G” қуввати синфи 2018 йилнинг 1 январига қадар, "F" тоифаси эса 2019 йилнинг 1 январига, «E » тоифаси эса 2010 йилнинг 1 январига қадар босқичма босқич тарзда олиб киритилиши ва сотилиши ман қилинади.
Электр қуввати тоифаси тўғрисида маълумотларга эга бўлмаган электр ускуналари сотув қоидаларини бузиш сифатида қаратиб қонун доирасида жавобгарликка тортилади.
Ушбу қарор лойиҳаси жорий йилнинг 22 январида Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ишлаб чиқаришда маҳсулотлар тан нархини камайтириш ва ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида” ги қарорига биноан ишлаб чиқилди. Ушбу қарор билан. Жаҳон тажрибасига таянган ҳолда қурилаётган ўйларнинг электр сарфлаш қувватларини маркалаш ва сертификациялаш бўйича чора-тадбирлар ҳам кўриб чиқилган.
Матн: «Газета.uz»