Болалардаги гельминтозаларга қарши курашиш режаси қабул қилинди.
Ҳукумат болаларда гельминтозларга қарши профилактика ва уни даволаш бўйича тўрт йиллик режани ишлаб чиқди ва тасдиқлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонда болаларнинг 2015-2018 йилларда гельминтозларини даволаш ва профилактикаси бўйича Давлат режаси ишлаб чиқилди. Ҳужжатда режа бўйича тадбирларни амалга ошириш бўйича 9,348 млрд сўм (бюжет маблағи орқали), 30 минг АҚШ доллари ЮНИСЕФ кўмаги орқали ажратилмоқда.
Гельминтоз-инсон организмида, айниқса болаларда гельминтин паразитларини чақирувчи касаллик ҳисобланади.
Режада юқумли касалликларнинг профилактикаси бўйича саволларнинг ҳуқуқий-меъёрий такомиллаштириш асоси, ташҳис жараёнларини такомиллаштириш, ва касалликни даволаш ва олдини олиш бўйича, шунингдек соғлиқни сақлаш ва халқнинг хабардорлик даражасини ошириш бўйича тадбирларни амалга ошириш мўлжалланган.
Шунингдек санитар ва ветеринар хизматлар орасида ахборот алмашинувини яхшилаш, инсоният ва ҳайвонлар орасида ҳар йили лаборатория текширувларини ўтказиш ва бу жараёнга аксарият ҳолатларда мактабгача ва мактаб ёшидагиларни жалб қилиш ва таълим муассасаларида озиқ овқат маҳсулотларининг санитар-гигиеник қоидаларини текшириб бориш кўзда тутилган.
Ҳар йили икки марта бутун мамлакатда мавжуд мактабларда, мактабгача таълим муассасаларида геогельминтозларга қарши оммавий дегельминтазация ўтказиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида санитар-гигиеник меъёрлар назоратини кўчайтириш бўйича амалга назорат кучайтирилади.
ЮНИСЕФ нинг молиявий ёрдами билан халқнинг тиббий маданиятини оширириш ва оммавий, шунингдек шахсий гигиена малакаларини кенг тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар ташкил қилиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари ушбу касаллик бўйича ОАВ да кенг маълумотлар тарқатиш ва теле-радио лойиҳалар тайёрлаш кўзда тутилмоқда.