UZ RU
16.02.2015

Замонавий шифо маскани

Наманган вилоят онкология диспансерининг капитал реконструкциядан чиқарилган биноси фойдаланишга топширилди.

Уч миллиард икки юз олтмиш миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларидан сўнг замонавий қиёфа касб этган шифо маскани 140 ўринга мўлжалланган. Тиббиётнинг энг илғор усулларида ташхис қўйиш ва даволаш имконияти яратилган диспансерда 20 ўринли радиология бўлими ҳам иш бошлади.