Эбола вирусига бщйича тез-тез берилувчи саволлар
Эбола вирусига бщйича тез-тез берилувчи саволлар
- Эбола вирусини чақирувчи касаллик нима?
- Инсонлар ушбу вирусни қай тарзда юқтирадилар?
- Вирусни юқтириш хавфи кимларда кўпроқ?
- Тиббиёт ходимлари;
- Касал юқтирганлар билан яқин алоқада бўлганлар ва оила аъзолари;
- Эбола вирусидан жабр чекиб ҳалок бўлганларнинг азаларидан иштирок этган ва бевосита мурдага теккан инсонлар;
- Инфекциянинг қандай ўзига хос белгилари ва симптомлари мавжуд?
- Қачон тиббий ёрдам учун мурожаат қилиш керак бўлади?
- Даволаш қандай амалга оширилади?
- Мен нима қилишим керак? Ушбу касалликни бартараф қилиш мумкинми?
- Касалликнинг характерли хусусиятларини тушуниб етиш, инфекциянинг юқиш йўллари уни келажакда тарқалишини олдини олиш.
- Мамлакатингиздаги Соғлиқни сақлаш Вазирлиги кўрсатмаларига риоя қилиш ва уларни бажариш.
- Агар яқин инсонларингиздан бирини Эбола вируси билан зарарланганлигини тахмин қилсангиз ўз яқин инсонингизга, қолаверса жамиятингизга ёрдам бериб, ҳудуддга яқин жойдаги тиббий муассасага мурожаат қилишини тавсия қилинг.
- Агар Сиз касал инсонингизга ғамхўрлик қилмоқчи бўлсангиз, бундай ҳолатда ҳудудингиздаги мавжуд тиббий муассасаларга тегишли тавсиялар олиш учун мурожаат қилинг ва улар Сизни тегишли муҳофаза манбалари билан таъминлайдилар, жумладан қўлқоп ва беморга ҳамхўрлик қилиш бўйича тўғри тавсиялар. Бундай ҳолатда беморнинг оила аъзоларини ушбу вирус юқишидан ҳимоялаш керак бўлди.
- БССТ Эбола вирусидан жабрланганларни уйда даволашни тавсия этмайди, улар тиббий муассаларда белгиланган тартибда даволанишларини тавсия қиладилар.
- Касалхоналарда беморларни даволаш ва уларни уйда даволашга қарор қилинганда доимо беморлар билан муайян алоқа қилингандан кейин совун ёки биологик суюқлик билан қўлларни тозалаб ювиш ва атроф муҳитнинг гигиеник ҳолатига ҳам ўта эътибор қаратишга тўғри келади.
- Эбола вирусидан ҳалок бўлганларга мавжуд ҳимоя воситаси орқали мурожаат қилиш ва ҳимоя воситаларидан жуда эътибор билан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
- Тиббий санитар чора тадбирларига қўшимча сифатида соғлиқни сақлаш ходимлари инфекцион назоратнинг тавсия этилган чора тадбирларига тўлиқ риоя этишлари ва инфекцияланган қон ва суюқликлар билан муҳофазаланган ҳолда мулоқотда бўлиш, беморнинг ўрин тўшаклари ва фойдаланилган ниналарни вақтида бартарафи қилиш чора-тадбирларини кўришлари лозим.
- Соғлиқни сақлаш ходимлари ва бемор ёнига ташриф буюрганлар индивидуал воситалари билан муҳофазаланиши зарару.
- Перчатка кийишдан олдин ва изолятор ёки махсус ҳудуддан чиққандан кейин;
- Бемор билан боғлиқ бўлган ҳар қандай асептик ва бошқа процедуралардан олдин;
- Беморнинг қони ва биологик суюқлиги билан эҳтимолли ёки ҳақиқий алоқасидан кейин;
- Бемор тегинган атроф муҳит предметларини ушлашдан олдин;
- Изолятордан ёки махсус хонадан чиққандан кейин СИЗ олиб ташлангандан кейин;
- Қандай маҳсулотлар ва озиқ овқат воситалари инфекцияни бартараф қилиш ёки уни даволашга ёрдам беради дейиш мумкин?
- БЖССТ касаллик тарқалиши давомида қандай қилиб соғлиқни муҳофазалаш чора тадбирларини кўради? БССТ Эбола касаллигини тарқалишига қарши техник масалалар бўйича аҳолига тавсиялар беради:
- Касалликни тарқалиши бўйича назоратни амалга ошириш учун барча ҳудудлар билани ахборот алмашади ва фикр алмашади;
- Касаллик тарқалган ҳудудларда махсус техник изланишлар ўтказиш ва касалликнинг кўринишларини аниқлашга кўмаклашиш;
- Даволашнинг профилактикаси ва даволаш маслаҳатлари бўйича маслаҳатлар бериш;
- Агар муайян мамлакат талаб қилса, тиббий санитария бўйича предметларни тарқатиш учун эксперт юбориш;
- Касалликни бартараф этиш, унинг профилактикаси ва характерлари тўғрисида аҳоли хабардорлигини ошириш;
- Агар ҳудудий ва глобал экспертлар тармоқларини фаоллаштириш бўйича талаб бўлса, шунингдек салоҳиятли, халқаро тиббий санитар оқибатларни ва сайёҳат ва савдо соҳасини халқаро тиббия санитария нуқтаи назаридан вақтинча тўхтатиш.
- Касаллик тарқалиши ҳолатлари БЖССТ нинг хабарига кўра гоҳида камайиб, гоҳида кўпайиш ҳолатлари кузатилади, нима учун?
- Эбола вирусига чалинган инсонлар нинг сайёҳатга чиқиш ёки ҳамроҳ бўлиши хавфсизми? Бу борада БЖССТ нинг фикри қандай?
Эбола вирусини чақирувчи касаллик (олдинлари эбола геморрагик лихорадка номи остида эл орасида танилган) ўз ичига оғир ва 90% гача ўлимга олиб келувчи ҳолатларни олади. Ушбу касаллик инсонлар ва приматлар (горилла . шимпанзе ва бошқалар)ни зарарлайди.
Эбола биринчи марта 1976 йилда Конго Демократик Республикасидаги Эбола дарёси яқинида тарқалган. Вируснинг келиб чиқиш тарихи ҳалигача ўрганилган эмас. Аммо, мавжуд далилларга кўра Эболанинг тахмин қилинаётган тарқатувчиси қанотлилар (Pteropodidae) ҳисобланади.
Ушбу касалликнинг тарқалиши доирасида Ғарбий Африкада аксарият ҳолатларда инфекция инсондан-инсонга ўтиш натижасида тез тарқалиб кетди,-деган фикрлар мавжуд. Касаллик юқиши инсон томонидан ажралиб чиқаётган ҳар қандай биологик суюқлик ва терининг зарарланиши вақтида тўғридан тўғри алоқа қилиш орқали содир бўлади.
Шунингдек касаллик юқиши соғлом инсоннинг ташқи зарарланган муҳит билан алоқага кириши орқали, масалан зарарланган терига тегиши, беморнинг ифлосланган инфекцион суюқлиги, тоза бўлмаган кийимлар, тўшаклар ва фойдаланилган ниналар орқали юқиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги 100 дан ортиқ ходимлар БВВЭ билан касалланган мижозларнинг таъсири остида ушбу касаликка йўлиқдилар. Бунинг асосий сабаби улар муҳофазаланувчи воситалардан фойдаланмаганлиги ва мижозларни даволаш вақтида профилактик инфекциялар билан курашувчи тадбирларни амалга оширмаганлигидир.
Соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражаларидаги тиббий ёрдам кўрсатиш провайдерлари , жумладан касалхоналар, клиникалар ва тиббий пунктлар ушбу касалликнинг асосий тавсифларидан хабардор қилиниши, ўрнатилган инфекцион огоҳлантирув чора тадбирларига риоя қилишлари бўйича хабардор қилинган. БССТ Эболага вирусни юқтирган беморларнинг оила аъзоларига ушбу касалликни уй шароитида даволашни тавсия қилмайди. Уларни даволаш учун касалхоналарга, даволаш марказларига ва махсус тайёрланган врачлар ва ҳамшираларга мурожаат қилишлари тавсия қилинади.
Агар сиз Эбола вирусидан зарарланган яқинингизни уй шароитида даволашни афзал кўрсангиз, бу ҳолатда ушбу қарор тўғрисида соғлиқни сақлаш идорасини огоҳлантиришингиз ва даволаш учун муҳим ҳимоя воситаларига эга бўлишингиз зарур. Акс ҳолда ушбу касаллик оила аъзоларингизнинг бошқа вакилларини ҳам зарарлаши мумкин.
Жамоатчилик жойларидаги инфекцияни юқтириш беморни кўмиш вақтида ҳам амалга ошиши мумкин. Аза вақтида кўмилаётган инсон
танасига тегиниш натижасида Эбола вирусини юқтириш эҳтимоли юқори бўлади. Эболадан ҳалок бўлган инсонлар билан алоҳида муҳофазаланган кийимлар ва перчаткалар орқали алоқада бўлиш тавсия этилади. Бу каби инсонларнинг мурдаларини тезда кўмиш зарур. БССТ нинг тавсиясига кўра ушбу вирусдан зарарланиб ҳалок бўлганларнинг танасига тегаётган вақтда зарурий жиҳозларлар тайёрланиши ва айнан муайян чора тадбирлар орқали кўмилиши керак. Ушбу касаллик то қонда вирус бўлар экан тарқалашни давом эттиради. Шунинг учун вирусдан жабрланган беморлар даволаниш жараёнини тугатгандан кейин ҳам зарурий лаборатория таҳлилларидан ўтишлари ва уларнинг қон айланишида вирус йўқлигига ишонч ҳосил қилиниши ва шундагина уларга жавоб берилиши мақсадга мувофиқдир. Шифокорлар беморда ҳаммаси жойида эканлигига ишонч ҳосил қилиб уларга рухсат берадилар ва атрофдагиларни зарарланиши учун хавфсиз ҳисобланади. Бироқ, инсон соғайганидан кейин ҳам жинсий алоқа вақтида 7 ҳафтага қадар сперма орқали вирус ўтказиши мумкин.
Шу сабали, эркак киши 7 ҳафтага қадар жинсий алоқада бўлмаслиги тавсия этилади, ёки презервативдан фойдаланиши зарур. Одатда инсонлар Эбола билан касалланган ҳайвонлар билан алоқага киришиб кейин ушбу инфекцияни жамоатчилик жойларида инсондан инсонга юқтириш ҳолатлари рўй бериши мумкин.
Ушбу касалликнинг тарқалиш вақтида касаллик тарқалишидан қўйидагилар кўпроқ жабрланишлари мумкин:
Бошқа турдаги инсонлар, жумладан иммунитети паст даражада бўлганлар, ёки бошқа вируслардан таналари кучсизланганлар ушбу касалликка қай даражада таъсирли эканлигини аниқлаш учун кенг кўламли изланишлар олиб борилмоқда.
Клиника ва касалхоналардаги вирус билан алоқаларни ёки бўлмаса уй шароитида сақланган беморни ҳимоялаш воситалари орқали доимий назорат остида олиш керак бўлади.
Ҳароратнинг бирдан кўтарилиши, беҳоллик, мускулларда, бошдаги, томоқдаги оғриқлар. Кейинги босқичларида қусиш, диарея, бўйракдаги ва жигардаги безовталик, ташқи қон кетиши.
Таҳлилларнинг лаборатор натижалари лейкоцитлар танқислиги ва бўйрак ферментларининг ошганлигини ва бошқа камчиликларни кўрсатиши мумкин.
Инкубацион давр ва симптомларнинг пайдо бўлишига қадар зарарланиш вақти 2 дан 21 кунга қадар давом этади. Эбола вирусини юқтирганлар фақатгина лаборатория таҳлиллари тасдиқлангандан кейингина аниқланиши мумкин. Бемор симптомлар бошланаётган вақтда контагиоз ҳолатига тушади.
Агар сиз Эбола вируси тарқалган жойга ташриф буюрган бўлсангиз ёки Эбола вирусини юқтирган инсон билан алоқада бўлган бўлсангиз тезда врач назоратидан ўтишингизга тўғри келади. Агар атрофингиздаги яқинларингиздан бирини ушбу вирусни юқтирганлиги ҳақидаги маълумотга эга бўлсангиз, бу ҳақда яшаш жойингиздаги тиббий хизмат кўрсатиш муассасаларига тезда хабар қилинг. Шунингдек ушбу касаллик тарқалишини доимий назоратда сақлаш ва доимий инфекцион назоратдан ўтиб туриш керак бўлади.
Вирусдан зарарланган оғир беморлар учун жадал тиббий ёрдам зарур ҳисобланади. Улар кўпинча организмни қуриб кетишидан жабр кўрадилар, шунинг учун ички веналардан суюқлик юбориш, элекролитлардан иборат суюқлик орқали орал регидрацияси амалга оширилади. Аммо ушбу касалликни бутунлай даволаш услублари бугунда тадқиқ этилмаган. Аммо тиббий назоратга олинган баъзи беморлар тузалиб кетишлари ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Инсонларга ушбу вируснинг келажакда юқиш ҳолатларини бартараф этиш учун ушбу инсон бошқа беморлардан ажратилган ҳолда даволаниши ва тиббиёт ходимлари улар билан инфекцион назоратга тўлиқ амалга қилган ҳолда алоқада бўлишлари керак бўлади.
Бугунги кунда Эболага қарши курашувчи лицензияланган препаратлар ва вакциналар мавжуд эмас. Улар ҳозирги кунда ишлаб чиқарилиш жараёнида.
Инфекция тарқалишини бартараф этиш ва юқтирмаслик йўллари
Эбола вирусини юқтиришнинг биринчи босқичида вирус юққан ҳайвон билан алоқада бўлиш ёки касал инсоннинг биологик суюқлиги билан тўғридан тўғри алоқада бўлиш, вирусдан ҳалок бўлганлар мурдасига тегиниш натижасида келиб чиқади.
Касаллик тарқалиши вақтида касаллик юқтиришнинг аксарият ҳолатлари инсондан инсонга юқиш ҳолатидир. Инфекция профилактикаси ва чеклаш учун, ёки бўлмаса инфекция юқишининг олдини олиш бир қанча чора тадбирларни ўз ичига олиши мумкин:
(Қўшимча ахборотларни кейинги маълумотлардани билиб олишингиз м умкин. )
Уларнинг мурдаларини тезда кўмиш тавсия этилади.
Бундан ташқари, ўрмон тропик ҳудудларидаги вирусдан зарарланиш хавфи катта бўлган ҳайвонлар билан алоқаларни чеклаш жуда зарур ҳисобланади. Ҳайвонларда инфекция борлиги тўғрисида тахмин қилсангиз ҳам ҳеч қачон уларга тегинманг. Ҳайвонлар гўштини ейишдан олдин уларни иссиқ сув билан яхшилаб ювиш тавсия этилади (гўшт қонини).
Тиббиёт ходимлари беморларни даволаш жараёнида ўзларини қандай хавфдан холос этадилар?
Соғлиқни сақлаш ходимлари вирусдан зарарланган беморларга ёрдам кўрсатиш жараёнида иштирок этганлари учун, бошқалардан кўпроқ ушбу касалликни юқтиришга мойилроқ бўладилар.
Касаллик тарқалган даврда вирусни олдини олиш ёки тарқалишини камайтириш бўйича муайян чора-тадбирлар кўрилиши зарур. Белгиланган қоида ва тартибларга қаттиқ риоя қилиш бўйича тавсияларнинг далиллари асосидаги “стандарт ва қўшимча огоҳлантириш” ҳисобланади. Қўйидаги савол ва жавоблар огоҳлантириш чора тадбирлари бўйича тўлиқ маълумотдир.
Вирусга чалинган бемор бошқа касалликларга чалинган касаллардан ажратилиши керакми?
Эбола вирусини юқтирган бемор алоҳида изоляторларда сақланиши керак. Изолятор бўлмаган тақдирда бошқа беморлардан алоҳида хоналарга жойлаштирилади. Ушбу хона бошқа хона ва бинолардан ҳам бўлак бўлиши керак. Ушбу бинога кириш имконияти чекланиши зарур. Фақатгина клиник ва клиник бўлмаган персоналгина ушбу махсус ҳудуддаги изоляторга хизмат кўрсатишии мумкин.
Эбола вирусига чалинган беморларни кўришга келган шахсларга уларни кўриб чиқиш имконияти бериладими?
Умуман олганда беморни кўришга келганларга рухсат берилмаган мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Агар бунинг иложи бўлмаса, боланинг ота онасигина уларни кўришлари мумкин.
Ушбу беморга ғамхўрлик қилиш вақтида уни ҳимоялаш востилари зарурми?
СИЗ ўз ичига перчатка, халат, ботинка, сачраш тушишдан сақловчи кўзни ва юзни ҳимояловчи воситалар ва бошқа воситалардан фойдаланишлари тавсия этилади.
Қўлларнинг гигиенаси муҳимми?
Қўлларнинг гигиенаси ўта муҳим ҳисобланиб, унга риоя этиш тавсия этилади:
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қўлларнинг гигиенасига СИЗ ни олиб ташлагандан кейин ҳам риоя қилиш СИЗни бошқа таъсири йўқлигини таъминлайди. Қўлларнинг гигиенаси учун таркибида спирт бўлган қўл ювиш воситалари, совун ва суюқликлардан фойдаланиш, БЖССТ тавсия этган тўғри услубларни қўллаш зарур бўлади.
Қўл ифлосланганда уни оқаётган сув ва совун билан ювиш зарурдир. Таркибидан спирт мавжуд бўлган қўл ювиш воситалари ҳар бир тиббий муассасаларда мавжуд бўлиши керак, шунингдек оқаётган сув ва бир марталик сочиқлар гигиенанинг асосий шартларидан ҳисобланади.
Бошқа яна қандай зарурий гигиеник тартиб чора тадбирлари мавжуд?
Бошқа асосий чора тадбирлар билан бирга учли предметлар билан хавфсиз алоқада бўлиш, доимий тозалаш ишларини олиб бориш, предметлар устки томони ва ускуналарнинг саноброботкасини мунтазам таъминлаш, ахлат ва ўрин жойларнинг ифлослигини тезда бартараф этиш чора тадбирларини ўз ичига олган флеботомия жараёни ва хавфсиз инъекция ҳисобланади. Бундан ташқари, лаборатория ускуналарини, бемордан олинган зарарли БВВЭ олинган ускуналарни доимий оброботка қилиш, ушбу касалдан вафот этган беморни мурдаси билан ва уни кўмишга тайёрланиш вақтида амалга ошириладиган чора тадбирларни ҳимояланган тарзда бажариш қаттиқ тавсия этилади.
Соғлиқни сақлаш тизимида фаолият олиб бораётгшан барча ходимлар ва бошқа мутахассислар вирус юқтириш эҳтимоли бўлган ёки юқтирган касаллар билан СИЗ кийигина мулоқотга кириш ва БССТ тосмонидан тавсия этилган эҳтиёткорлик тартибларига жиддий эътибор қаратишилари тавсия этилади.
БССТ Эбола вирусига чалинган касалликларга нисбатан тиббий-санитария бўйича ишончли маълумотларга риоя қилишни тавсия этади.
Шунга қарамасдан Эбола вирусини даволаш бўйича аниқ даволаш тизими мавжуд эмас. Ушбу инфекция муҳофазаланган воситалар ёрдамидагигна уларга узлуксиз ғамхўрлик қилиш жараёни уни юқмаслигини таъминлайди.
Эбола тарқалиши вақтида мамлакат соғлиқни сақлаш идоралари касаллик ва ўлим миқдори тўғрисида хабар бериб туради. Ушбу рақамлар ҳар куни ўзгариб туриши мумкин. Ҳолатлар миқдори лабораториялар тасдиқлаган эҳтимолли ҳолатларни ҳам акс эттиради. Гоҳида эҳтимолли ва ҳақиқий ҳолатлар бирлаштирилади. Шунинг учун рақамлар мунтазам алмашиниб турилади.
Касаллик ҳолатларининг миқдор тенденцияларини таҳлил қилганда муайян вақт давомида жамоятчилик соғлиғини инобатга олиш мақсадга мувофиқ.
БЖССТ вирус тарқалган даврда жамоатчилик соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳолатларни яхшилаб ўрганади. Зарурият тўғилганда сайёҳатлар, бошқа мамлакатларга ташриф буюриш, савдо ҳамкорликларини вақтинча тўхтатиш тўғрисида миллий идорларни огоҳ этади. Сайёҳат қилувчи шахс доимо ўз соғлиғини муҳофазасига огоҳ бўлиб туриши зарур. Вирусдан зарарланган инсон эса атроф муҳитга ўз касаллигини юқтирмаслик учун барча белгиланган чора-тадбирларни кўриши тавсия этилади. Инсондан инсонга юқиш асосан унинг қони ва биологик суюқликларидан юқади.
Эбола вирусига чалинганлар сайёҳтатга чиқиш мумкинми?
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Эбола вирусига чалинган инсонда бирор жойга бориш истаги доимо пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Агар ушбу инсонда вирус симптомлари ривожланмаган бўлса, касалликни биринчи белгиларини сезиб қолган заҳотиёқ врачга мурожаат қилиши ва улардан керакли маслаҳатлар олиши зарур. Бунинг учун биринчи марта сайёҳатга отлангани инсон кетиши мумкин бўлган транспорт воситасини огоҳлантириш лозим, ва у бошқа йўловчилардан алоҳида сақланиши керак бўлади. Зеро бошқа йўловчиларга ушбу касаллик юқиш эҳтимоли жуда кам бўлса ҳам, керакли чора тадбирларни амалга ошириш жамоатчилик саломатлигини муҳофазалайди.
Эбола вируси билан чалинганларникига ташриф буюриш хавфсизми?
Эбола вирусига чалинган инсон сайёҳат қилган жойлар ёки у ташриф буюрган жойларда инфекция қолиш эҳтимоли жуда кам ҳисобланади, зеро ушбу касалликнинг юқиш эҳтимоли қон билан тўғридан тўғри алоқада бўлиш ва биологик суюқликлар ҳисобланади. Бундай инсонларнинг
сайёҳат қилишлари камдан кам учрайди, аммо ҳар қандай ҳолатда бу вирусга чалинган инсонлар билан алоқа қилиш тақиқиланади
Агар ушбу вирус тарқалган ҳудуддаги қариндошларингизникига ташриф буюрсангиз улар билан суҳбатлашиш албатта хавфсиз, аммо улар билан физик алоқада бўлиш, айниқса касал ва ўлган инсонларнинг мурдалари билан тўғридан тўғри мулоқот қилиш ўта хавфлидир.
Бундай ҳолатда, жамоатчилик соғлиғини ҳимоялаш идораларига мурожаат қилиш ва алоқани улар ўрнатган доирада амалга ошириш тавсия этилади. Улар ўрнатган доира сизни БВВЭ таъсирига тушмаганлигингизни ва мониторинг асосида ушбу касалликнинг тарқалишини ҳисоблашдан иборат бўлади
Сайёҳат қилиш бўйича БЖССт нинг умумий тавсиялари
Эпидемия ҳудудига ташриф буюрган тиббиёт ходимлари БЖССТ тафсия этган антиинфекцион инструкцияларга жиддий риоя қилишлари тавсия этилади.
- Ҳуддудга ташриф буюрган ҳар қандай инсон инфекциянинг симптомларини тезда англаб олишлари, ва биринчи белгиларини англаган заҳотиёқ врачга мурожаат қилишлари тавсия этилади.
- Касаллик тарқалган ҳудудлардан қайтган тиббиёт ходимларида ушбу касалликнинг таниш белгилари пайдо бўлса, уларга тезда тиббий ёрдам кўрсатилиши тавсия этилади.
Бошқа қўшимча маълумотларни «Travel and transport risk assessment: Recommendations for public health authorities and transport sector» олишингиз мумкин.