18.10.2014
Оналар ва болалар саломатлиги доимий эътиборда
Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси қошидаги туғруқ бўлими 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, замонавий шароитлар яратилган.
Бўлимда қирқдан зиёд шифокор ва ҳамшира бехатар оналикни таъминлаш, оналар ва чақалоқлар саломатлигини мустаҳкамлашга масъул. Айни пайтда ҳудудда яшовчи аёллар ўртасида туғруқ оралиқларини сақлаш, болаларни соғлом парваришлаш, эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари хусусида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқда.
Манба: www.uza.uz