UZ RU
09.10.2014

БССТ нинг Европа ҳудудий идораси директори нутқи

Мен учун Сиз билан кўришиб туриш ва яна Европа ҳудудий кенгашининг 64 сессиясида иштирок этиш, ва албатта янги ҳудудий идорасида сизларни кутиб олиш шарафдир.

Кўриб турганингиздек, менинг стратегик қарашларим 2010 йилда БССТ Низомининг шаклланиш бошига бориб тақалади. Бу ерда саломатлик даражасини ошириш бўйича юқори муваффақиятлар мавжуд. 2010 йилдаги Ҳудудий қўмита сессиясида “Европада яшовчи аҳолининг саломатлиги яхшиланишига” эришилганини фахр билан тилга олмоқчиман.

Мен амалга оширилган жараёнларни қамраб олган ҳисобот асосида мақсадларга имкон берувчи етти нафар стратегик долзарб йўналишлар бўйича чора-тадбирларни гапириб ўтмоқчиман.

Маълумки, охирги ўн йилликда Европа ҳудудидаги аҳоли саломатлиги кўрсаткичлари яхшиланди. Аҳоли яшаш умри 5 йилга чўзилди. Аммо аҳолининг барчаси ҳам бу ижобий ўзгаришлар таъсирида эмас, ҳудудда аҳоли саломатлигига нисбатан тенгсиз муносабатда бўлиш ўз салбий изларини қолдирмоқда. Бизнинг давримизга келиб, касалликнинг асосий кўриниши бу юқумли касалликлар ҳисобланмоқда. Улар ўз ичига ижтимоий, тарбиявий ва экологик детерментларни олмоқда. Бундан ташқари, охирги беш йилда Ҳудудимиз чуқур иқтисодий инқироз даврини бошдан кечирмоқда ва бу жамоатчилик саломатлиги функцияларини қисқартиришга ва саломатлик хизматларига кам миқдорда эътибор қаратилаётганлигидан далолат беради. Ушбу масалаларга холисона ёндошиш учун, янгича фикрлаш лозим. Келажак саломатлиги кун тартиби сиёсатининг бош асоси бўлиши мақсадга мувофиқдир. Айнан шунинг учун биз Саломатлик-2020 сиёсатини ишлаб чиқиш жараёнини ташкил қилдик. Охирги 5 йил ичида ҳамкорликда Европа ҳудудидаги меъёрий база чора-тадбирлари бутунлай янгиланди ва бугунга келиб Сизнинг қарорингизни амалга ошириш жараёни бўйича ҳаракатлар бошланган. Энди Саломатлик-2020 биз учун сиёсатнинг асосий бирлаштирувчи доираси бўлиб хизмат қилмоқда. У саломатликка нисбатан тенгсизликни бартараф этиш ва саломатликни яхшилаш мақсадларининг энг аҳамиятли йўналишларини ўз ичига олган. У ўз ичига саломатлик сиёсати бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун тўртта асосий йўналишларни олади. Унда саломатликнинг ижтимоий детерминантининг асосий роли ва даволаш хизматлари рамкасидан чиқиш заруриятини ва барча далатларда ва бутун жамиятда куч билан жавоб топувчи чора-тадбирларни амалга оширишга ўтишдан иборатдир. Саломатлик-2020 сиёсатини амалга оширишдан мамлакатлар манфаатдорлиги ошмоқда ва кўпчилик давлатлар ва аъзо давлатлар ушбу осон бўлмаган вазифаларни ўз маъсулиятига олмоқдалар. Биз имконят қадар вазифаларнинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда уларни тайёрлашга, мувофиқлаштиришга ва ҳаётга татбиқ этишга мамлакатларга кўмаклашдик. Ушбу иш 2015 йилдан кейинги ривожланиш соҳаси бўйича кун тартибига қўйилган, бундан ташқари у БМТ нинг дастурлар доирасига киритилган мақсадларини амалга ошириш учун ўз ҳиссасини қўшади. Жамоатчилик саломатлиги Саломатлик-2020 сиёсатини амалга ошириш жараёнида марказий ўринларни эгаллайди. Ҳомиладорликда тарқалувчи касалликларга нисбатан тенгсизлик жараёнининг мавждулиги саломатлик кўрсаткичларининг ўсиши учун улкан салоҳият мавжудлигини намойиш этади.

Ушбу салоҳият профилактикани амалга ошириш, саломатликни мустаҳкамлаш, касалланиш ҳолатларида ўзини яхши тутиш орқали амалга оширилиши мумкин.

Биз жамоатчилик саломатлигига, жумладан солиқ-бюжет сиёсатининг асосли илмий чора-тадбирлари, саломатлик чора-тадбирларига қаратилган комплекс амалий ва йўналган пакетларни ташкиллаштириш, саломатлик бўйича ижтимоий детерминантлар билан ишлаш, стратегик қўлланмаларнинг янги шаклларига етарли миқдорда маблағ срафлашимиз зарур.

Маблағлар жамоатчилик саломатлигининг асосий функцияларини интеграциялаш мақсадида саломатлик тизими доирасида сарфланиши лозим, зеро турли йўналишларнинг ёндошувлари фойдаланган аҳоли даражаси айнан ана шу жараёнга боғлиқдир.

Бу каби мувофиқлаштириш Саломатлик-2020 сиёсатининг асосий мазмуни ҳисобланиб, унинг муваффақиятлари уч элементларда кўринади.

Саломатлик-2020 сиёсатига ўтиш шартлари ҳукуматнинг сиёсий муваффақияти ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг ва жамоатчилик соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобланади. Кейинги беш йил ичида БССТ ушбу ишланмаларни қўллаб қувватлаш, саломатлик сёсати миллий чора-тадбирларини татбиқ этиш ва келиши, шунингдек юқори сифатли ва таъсирли медико-санитар хизматларни кўрсатиш, шунингдек соғлиқни сақлаш салоҳиятини оширишдан иборатдир.

Саломатлик-2020 сиёсатитини мақсадли йўналиши ва уларнинг мониторинги учун тизимли жараёнларни ўлчаш ва ҳисоботлар билан таъминлаш учун ҳақиқий дастуриамалдир.

Кейинги беш йил консолидация ва бизнинг мажбуриятларимизни амалга ошириш учун кенг кўламли дастурларга бағишланади. Биз саломатликка нисбатан адолатли бўлишимиз ва саломатлик масалалари бўйича яқин ҳамкорликни амалга оширишни шакллантиришимиз зарурдир. Мақсадимиз-“адолатли ва барқарор натижани таъминлай туриб Европа аҳолиси саломатлигини яхшилашдир”.

Эртага биз Сизга ўз Саломатлик-2020 сиёсатини амалга ошириш бўйича ўз пакетимизни тақдим этамиз. Бугун сизнинг эътиборингизни долзарб бўлган масалаларга қаратишимиз керак, шунингдек кейинги истиқболларимиз тўғрисида тўлиқроқ гапириб ўтмоқчиман.

Ушбу саволларнинг тўлиқроқ масалалари 2012-2013 даврлари вақтида икки йиллик ҳисобот берилган, шунингдек охирги беш йил ичида амалга оширилган асосий муваффақиятлар тўғрисидаги ҳисобот ҳам киритилган. Хонимлар ва жаноблар саломатликка нисбатан адолатни биринчи ўринга қўйиш ва ўта самарали ёндошувларни талаб қилади. Уларнинг барчаси инсон ҳаёти босқичларини ҳисобга олади.

Мавжуд даллиларга қараганда, биз инсон саломатлигига жуда эрта ёшдан эътибор қаратишимиз мумкин, бу эса саломатлик соҳалари орасидаги интеграцияни чуқурлаштиришга ва ижтимоий таъминотга эътибор қаратилади. Бунинг учун кўптармоқли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва айниқса таълим, ижтимоий сиёсат, ишга жойлаштириш каби соҳалар жуда муҳим ҳисобланади.

Шунингдек бошқа тармоқлар билан таҳлилий изоҳларни ишлаб чиқиш давом этмоқда, ва мисол сифатида вазирлик тушлиги вақтида сизга таълим соҳаси билан ҳамкорликда ишланган масалалар кўрсатилади. Шунингдек биз вазирлик конференциясини ташкил этмоқчимиз. У инсон ҳаёти босқичларидаги саломатликка бағишланади.

Бугунги кунга келиб бизнинг фаолиятимизнинг асосий йўналиши минг йиллик ривожланиш босқичларига қаратилади. Буларнинг барчаси саломатлик билан боғланган. Кун тартибининг мақсади 2015 йилдан кейинги ривожланиш босқичларига янада кучлироқ иш импулсини қўшиш ҳисобланади. Биз кун тартибини шакллантириш жараёнида фаол иштирок этмоқдамиз ва ўзимизнинг барча манфаатли томонларимиз билан ўзаро алоқадамиз. Таъкидлаб ўтилганидек, Туркияда бўлиб ўтган ҳудудий консультацион йиғилишда , Саломатлик-2020 Ҳудудда истиқболли асосий вазифаларидан бири сифатида қаралмоқда. Бугун вазирлик тушлиги вақтида ушбу мавзуни тўлиқроқ муҳокама қилиш имконияти бўлади.

Ҳудуд болалар ва ўсмирлар саломатлигини сақлаш соҳасида муҳим муваффақиятларга эришмоқда ва ушбу соҳада ҳозирги кунда ҳам кўплаб фарқлар бартараф этилгани йўқ.

Аъзо-давлатлар бир қатор тадбирларни қабул қилиб, тиббий ёрдам сифатини яхшилашдилар. Натижалар эса албатта ўз кўртакларини кўрсатмасдан қолмади, 2012 йилда болалар ва катталарнинг ўлим кўрсаткичлари камайди .

Болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофазалаш стратегиясининг янгиланиши муҳим ҳаракатларни аниқлаб берувчи ажойиб омил бўлди десак муболаға қилмаймиз.

Болалар билан қўпол муомилада бўлишдан огоҳ этиш ҳақидаги Европа доклади Европа тадбирлари режасини яратишда асос бўлиб хизмат қилди.

Яна бир биз асосий вазифа сифатида назоратга олинган масала –бу оналик саломатлигини муҳофазалаш ҳисобланади. 2013 йилда болалар ўлими кўрсаткичи одам бошига 100 000 дан 17 даражага камайди. Шарқий ва Марказий Европа мамлакатларида “Самарали перинатал ёрдам” ташаббусини амалга ошириш жуда муҳим аҳамият касб этди.

Замонавий, самарали контрацепция ва жинсий мулоқот масалалари бўйича таълим дастурларининг олдинга сурилиши, беихтиёр ҳомиладрлик ҳолатларини қисқартиришга олиб келди. Жинсий алоқа ва репродуктив саломатлик биз истиқболда режалаштираётган асосий муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Юқмайдиган касалликлар касалликнинг асосий ўчоғи дейишимиз мумкин. Бунда 80% ҳолатлар ўлимга олиб келаётганлиги ҳам сир эмас.

Юқмайдиган касалликлар (НИЗ) га нисбатан Европа режаси дастурларларини амалга ошириш бўйича ишлаб туриб, биз тармоқлар ўртасидаги тадбирлар ва стратегияларни Глобал режаларга мувофиқ Саломатлик-2020 сиёсати доирасида амалга оширишга йўналганмиз.

Ушбу тадбир аллақачон бошланган ва ўз навбатида самарасини бермоқда. Бу орада аъзо-давлатлар орасида юқмайдиган касалликларга нисбатан миллий сиёсатни амалга ошириш истаги ошиб бормоқда. Мамлакат яна ўз мониторингини ўз миллий эҳтиёжларидан келиб чиқиб ўз тизимини мустаҳкамлашга киришган.

Юқмайдиган касалликлардан жабрланган ўлим миқдори маълум миқдорда камаётган бўлсада, юрак-қон томир касалликларидан Ҳудуд бўйича ўлим сони ҳам камайиш босқичларини бошламоқда.

Юрак ва инсульт касалидан ҳалок бўлиш эҳтимоли 2000 йилдан бери 64 ёшгача бўлган инсонларда юзага келиш аломатлари камая бошлади. Ва бу билан ҳақиқатдан фахрланса арзийди. Бироқ бунда мамлакатлараро тенгсизлик юзага келмоқдаки, ҳозирда буни бартараф этиш даври келди.

2013 йилда Туркманистонда юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашиш декларацияси юзага келди.

Ушбу имкониятдан фойдаланиб, мен туркманистон Президенти ва соғлиқни сақлаш вазирига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Энди биз саломатликни мустаҳкамлаш ва касалликлар профилактикаси бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар фойдасига ишончли иқтисодий аргументларни келтирсак бўлади.

Мавжуд илмий далиллар, яъни профилактикадаги инвестиция қисқа вақт давомида бизга ҳомийлик қилиб келмоқда. Ушбу тадбирларнинг барчаси ушбу соҳада сиёсатни аниқлаштирувчи шахслар ўзига жалб қилиб келмоқда.

Масалан ишемик касалликлар мисолида олиб кўрайлик: 50-75% ўлимнинг камайиши айнан профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, таҳликали омилларга қаратилган чора-тадбирларни кўриш билан боғлиқ. Бунда фақатгина 25-50% камайиш тиббий даволаниш омиллари ҳисобланади. Бундан ташқари мамлакат ҳукуматлари фақатгина кам миқдордаги пулларини соғлиқни сақлаш ва профилактикага қаратади. Бу борада юқмайдиган касалликлар энг асосий вазифалар қаторида туриши керак.

Дисциплинар таҳлилларни ўтказиш жараёнида қўйидаги эҳтиёжлар кўзга ташланди: гипертензия, диабет ва ракни даволаш учун дори воситаларига эга бўлиш учун асосий имкониятлар яратиш; фойдаланиш хизматлари даражасини кўтариш; юрак-қон томир касалликлари хавфини таҳлил қилиш миқдорини ошириш; саратон касаллигининг скрининг услубидан тўғри фойдаланишни таъминлаш;

Ушбу саволлар маълум миқдорда ташвишли бўлиб, яқин беш йилда жамоатчилик соғлиғини сақлаш ёндошувларини мувофиқ қўллашни талаб қилади.

Таҳликали омилларга таъсир асосий вазифалардан ҳисобланади. Кейинги йиллар давомида биз чора-тадбирлар стратегиясини янгиладик.

Ўз ишларимизда биз муваффақиятли конференцияларнинг хулосаларини мувофиқлаштирдик ва Вена бўлиб ўтган конференцияда чиқарилган қарорлар ҳам озиқ-овқат соҳасида Европа режаси тадбирларига киритилиб қайта ишланди.

У ўз ичига бир қатор муҳим вазифаларни олади. Уларнинг барчаси овқатланиш рационига боғлиқ ҳисобланади.

Ушбу йилнинг бошида Ўзбекистонда ташкиллаштирилган конференцияда овқатланиш рациони, озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсиз томонлари масалалари бўйича соҳалараро муҳокамалар бўлиб ўтди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки бир неча мамлакатлар билан бу борада олиб борилган келишувлар самара бериб келмоқда ва туз маҳсулотларини кам истеъмол қилиш бўйича муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари биз жисмоний фаоллик борасида чора-тадбирлар устида ишлаб, кейинги йил Ҳудудий қўмита томонидан тақдим этилувчи Вена декларациясини татбиқ қилмоқчимиз.

Бунга қарамасдан бизнинг ҳудудимиздаги аксарият мамлакатлар БССТ га қўшилган мамлакатлар миқдори бўйича табак и маҳсулотларига қарши курашиш Рамоч конвенцияси иштирокчилари эса мамлакатлар орасида энг кўп чекувчи халққа эга эканлиги ачинарли ҳолат албатта. Айнан шунинг учун ҳам табаки маҳсулотларини чекиш бизнинг асосий вазифаларимиз орасидан жой олди. Шунинг учун кўплаб аъзо-давлатлар ушбу соҳада намунали ташаббуслар кўрсатмоқда.

Европа иттифиқонинг табаки маҳсулотлар бўйича янги йўналиши ушбу салбий одатга қарши курашишда муҳим муваффақиятлардан ҳисобланади ва БССВ уларнинг ижросини бажонидил қўллаб –қувватлаш ниятида.

Табаки маҳсулотларни ноқуний сотилишини бартараф этиш бўйича баённома, чегаралар аро ноқонуний ўтказиш жараёнини бартараф қилувчи восита ҳисобланади. Мен барчага буни ратифиция қилишни таклиф қиламан.

Ўйлашимча , ушбу мақсадли йўналиш 2025 йилга келиб. Табаки маҳсулотларини истеъмол қилишни қисқатиришга йўналтирилган муваффақиятлар сарасига киради.

Бундан ташқари, мен Сизнинг Ҳудудимизни табаки маҳсулотларидан озод этиш бўйича амбицион ҳаракатларингизни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз, ушбу жараён Ашхобод декларациясида Сиз томонидан шакллантирилган эди.

Ман ушбу соҳада сизнинг ҳаракатларингизни қўллаб-қувватланишни фаоллаштириш учун бел боғлаганман ва кейинги йил сизнинг эътиборингизга ҳавола этмоқчиман ва кейинги йили РКБТ ни амалга оширишга кўмаклашишда амалга оширилувчи чора-тадбирларни сизлар билан баҳам кўрмоқчиман.

Хонимлар ва жаноблар энди эътиборингизни инфекцион касалликларга қаратсам. Бажарилаётган ишларга қарамасдан ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар бўйича ечилмай келаётган муаммолар талайгина ва улар бизга янги муаммоларни тўғдиришни давом эттирмоқда.

Ўтказилган таҳлилларга кўра Ҳудудда ҳар йили 350 000 янги касалликлар ҳолати юзага келади ва уларнинг аксариятини туберкулёз ташкил этади. Айнан шунинг учун ҳам туберкулёзга қарши курашиш биз ўз олдимизга қўйган асосий вазифалардан ҳисобланади.

Ҳамкорларимиз ёрдамига таянган ҳолда Европа режаси яхши натижаларга олиб келмоқда. Бугунги кунга келиб касаллик ҳолатларини даволаш 96% га етмоқда.

Аммо даволаш муваффақиятидаги ушбу кўрсаткичдан ташқари биз қониқарсиз чора-тадбирларни, яъни соғлиқни сақлаш тизими жабр кўраётган ва самарали дори-дармонларнинг йўқлиги ҳам олдимизда турган муҳим муаммолардан бири ҳисобланади.

Биз ушбу авлод ҳаётлигида туберкулёз элиминацияси муваффақиятига эришишимиз даркор. Бунинг учун бизга сиёсий ва илмий доирадаги мутахассисларнинг кўмаги зарур.

Саломатликни ижтимоий детерминантларига таъсир этувчи ва барча беморлар учун сифатли тиббий ёрдамни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этиш лозим.

ОИВ/ОИТС Европа режасини амалга ошириш ва муайян муваффақиятга эришиш бўйича ҳамкорларимиз билан қўллаётган чора-тадбирларимиз муайян муваффақиятга олиб келмоқда.

ОИВ билан боғлиқ тест ўтказиш ва консультация хизматлари муайян даражада мижозлар фойдаланиши учун осонроқ бўлмоқда. ОИВни онадан болага ўтиш жаранлари элиминацияси бўйича кўрилган чора-тадбирлар муайян миқдорда муваффақиятли тус олмоқда. Бугунги кунда аксарият инсонларнинг вақти антиретровирусни даволашга қаратилаётганлиги, шунингдек профилактика учун муҳим аҳамият касб этганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ҳаттоки, бунга қарамасдан Ҳудуднинг шарқий томонидаги қамров сезиларли миқдорда ошиб бормоқда , аммо барибирга ҳам у паст ҳисобланади.

Ва ишлатилган барча кучларга қарамасдан ҳозирча эпидемияни бартараф этиш имкони бўлгани йўқ. ОИВ инфекцияси 2010 йилга келиб 7% га ошди. Даволаш қамрови кўрсаткичлари ОИВ билан зарарланганларнинг ўсиши кўрсаткичидан пастроқ ҳисобланади. Эпидемия ҳали ҳам хизмат кўрсатиш имкони учун тузулмавий тўсиқлар билан дуч келаётган аҳолининг мақсадли гуруҳига қаратилган.

Биз манзилли аралашув кўламини кенгайтиришимиз зарур. Инъекцион наркотикларни истеъмол қилувчилар учун зарарли ҳолатларни бартараф этиш дастурини ўз ичига олган аҳолининг мақсадли гуруҳига қаратилган илмий асосланган ёндошувлар барча мамлакатларда тўлиқ татбиқ этилган бўлиши лозим.

Ушбу ойда Москвада ўтказилган ОИВ/ОИТС масалаларига қаратилган конференция бўлиб ўтди. Мен шуни қувонч билан айтишими керакки, биз Россия Федерацияси билан махсус ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида битим туздик. Бугунги кунда ушбу янги гуруҳ стратегик ёндошувларнинг ўзгаришига олиб келувчи зарарларни камайтириш стратегияси тўғрисидаги далилларга эга бўлган изланишларни олиб боради.

“Умумий соғлиқни сақлаш” Еропа режасининг чора-тадбирлари қабул қилингандан буён, биз микробли препаратларни мустаҳкамлиги билан курашувчи муҳим муваффақиятларга эришдик.

Биз диагностиканинг умидли воситаларини таъминловчи мувофиқ салоҳиятга эга бўлган мамлакатларни қўллаб-қувватлашга, диагностиканинг умидли маблағларини таъминлаш, миллий эпидтекширув ўтказиш, инфекцион назорат дастурини амалга ошириш, давлат сиёсати дастурларини жорий қилиш, антибиотиклардан самарали фойдаланиш ва соҳалараро координацион механизмаларни яратишга урғу бермоқдамиз.

Энди, биринчи навбатда биз учун микробларга қарши препаратларнинг барқарорлиги ва Европа Иттифиоқига кирувчи бир қанча мамлакатларнинг антибиотикларни истеъмол қилишлари тўғрисида етарли маълумотлар мавжуд.

Биз Европа профилактика ва назорат маркази билан ўзаро алоқалар қилиш имкониятига эгамиз. Бу Ҳудудда жойлашган барча мамлакатларнинг антибиотикалари ҳақидаги билимлар бўйича Европа кунларини ўтказилиши билан янада кенгайтирилмоқда.

Микробларни ўлдирувчи препаратларнинг барқарорлигини таъминлаш масаласини яхшилаб ўйлаб кўриш натижасида бутунжаҳон кўламдаги соғлиқни сақлаш жамоатчилиги учун жиддий таҳлика эканлиги ва ушбу жараёнда Европа ҳудудидаги давлат-аъзолари муҳим аҳамия касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Азиз иштирокчилар! Мен “Умумий соғлиқни сақлаш” ёндошувлари билан боғлиқ бўлган микробларга қарши курашиш барқарорлиги масааларига бағишланган йиғилишни муваффақиятлиги ўтганлиги билан Нидерландия ҳукуматини чин қалбимдан табриклашга ижозат беришингизни сўрайман. Шунингдек Норвегия, Швеция, Бирлашган Қуроллик каби мамлакат ҳукуматларига ўз ташаккуримни билдираман. Чунки айнан ана шу мамлакатларда айнан шу масалага бағишланган тадбирлар йилнинг охиригача

ўтказилади. Дания ҳам охирги вақтларда Европа иттифоқи вакиллари ичида ўз етакчилигини номойиш қилди.

Иммунизация соҳасида ҳам муҳим муваффақиятлар юз берди. Қамровни юқори даражада таъминловчи иммунизация дастурини самарали амалга оширувчи дастур ва янги вакциналарнинг амалга татбиқ этилиши кўплаб инсонларнинг ҳаётини қутқариб келмоқда. Аммо бугун амалга оширилаётган ишларнинг амалга ошириш даражасини пасайтирмаслик ҳал қилувчи вазифалардан бири ҳисобланади. Биз мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтиш масалан, таҳликаси ҳисобланган аҳоли қатламини эмлаш жараёнини рад қилишини олдини олиш ҳисобланади. Бизга тушаётган илтимосларга жавоб сифатида вакцина бўйича Европа режалари тадбирларини тайёрладик.

Элиминация, қизамиқ, қизилча, безгак касаллари бўйича амалга оширилаётган муваффақиятларга қарамасдан 2015 йилда ҳудудда инфекция тарқалиши ва юқиши билан боғлиқц жиддий хавф бартараф этилмаган. Бугун “Фаоллаштирилган тадбирлар пакети” ни амалга ошириш бўйича кчли сиёсий таянчга муҳтожмиз.

Ҳудудда полиомиелит юқтириш таҳликаси кам бўлсада, биз эҳтиёткорлик сақлашимиз ва эпидназоратнинг юқори сифатли далилларини таъминлашимиз ва жамоатчилик иммунитети даражасини ўстиришимиз зарур.

“Соғлиқни сақлаш жамоатчилигида халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолатлар” полиомиелит юқтирилиши эълон қилингандан кейин, биз аъзо-давлатлар ва ўз ҳамкорларимизга улар билан ишлашга тайёр эканлигимизни билдирмоқчимиз. 2015 йилга келиб Ҳудуддаги малярия элиминацияси жараёни ўз якунига етади.

Бир қанча мамлакатлар Ҳудудий кенгаш томонидан трансмиссив касалликларга қарши курашиш дастури амалга оширилиши бошлангандан кейин, у Ҳудудий кенгаш томонидан тасдиқланди. Хонимлар ва жаноблар энди жамоатчилик саломатлигини хавфсизлигини таъминловчи асосий йўналишга эътиборингизни қаратмоқчиман. Охирги вақтларда Генерал директор халқаро аҳамиятга эга бўлган соғлиқни сақлаш жамоатчилигидаги фавқулоддаги ҳолтларнинг 2 тасини эълон қилди. Май ойидаги Эболадаги ёввойи полиовируснинг тарқалиши ва Жанубий Африкадаги юқумли касаллик дунёдаги энг хавфли ҳолат деб топилди.

Эболанинг тарқалашининг ўсиб бориши ушбу касалдан вафот этаётганлар сонини ошиб кетишига олиб келмоқда.

Ҳудудий идора ушбу масаланинг ечими бўйича чора-тадбирларни қўллаш учун умумжаҳон кучларни қўллаб қувватламоқда.

Ҳозирга келиб ушбу ишга уч нафар ходмларни бириктирганмиз, шу жумладан инфекцион касалликлар бўлими директорини ҳам. Директор кўп йиллар давомида шу каби касалликларни тезлик билан тарқалаши соҳасида катта тажрибага эга. Яна 23 нафар ходимларимиз келажакда ушбу ишга қўшилиш учун тайёргарлик кўрмоқда.

БССТ ушбу касалликнинг тез тарқалиб кетиши ва халқаро чора-тадбирларни мувофиқлаштириш учун йўллар картасини тузиб чиқди ва мен сизларни ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун қўшилингизни сўрайман.

Бундан ташқари 12 ой мобайнида бир нечта бахтсиз ҳодисалар ва қарма-қаршилик бўлиб ўтди. Буларнинг барчаси гуманитар инқирознинг пайдо бўлишига олиб келмоқда.

Уларнинг орасида-Балқон юз берган кучли сув тошқини бўлиб, ушбу табиий офатдан Босния, Герцегования, Хорватия, Сербия жабрланди.

Сирия Араб Республикасида юзага келган конфликт бизнинг Ҳудудимизга ҳам ўз таъсирини ўтказиб келмоқда, айниқса Туркиянинг жанубий қисмига.

Мен Туркия Республикасига бизга бераётган кўмаги, Сирия Араб Республикадаги полиомиелитга қарши иммунизация бўйича кампаниянинг ташкил этилишида кўрсатган яқин кўмаги учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз. Уларнинг кўмаги билан биз қўшимча 1 млн. Болаларни қамраб олиш имкониятига эга бўлдик. Бундан ташқари қочоқларга кўрастилган кўмак ҳам маълум миқдорда олдинга сурилди.

Биз қўшимча кучлар билан БМТ ташкилотига трансчегаралар ёрдамлари бўйича, яъни жанубий Ўрта денгиз мамлакатлари ва штаб квартиралар учун БЖССТ Ҳудудий идораси билан биргаликда мувофиқлаштирилмоқда. Бугунги кунда биз Туркиянинг жанубий ҳудудларини қўллаб қувватлаш кўламини кенгайтириб, тегишли чора-тадбирлар кўриш салоҳиятини оширмоқчимиз.

Мы расширили масштабы своих операций в ответ на гуманитарный кризис в Украине, оказывая поддержку Министерству здравоохранения и местным органам власти с целью устранения пробелов в необходимых мерах по охране здоровья внутренне перемещенных лиц и местного населения, затронутого кризисом.

Украинадаги гуманитар инқироз бўйича тегишли чора-тадбир кўриб ўз операцияларимизни кўламини кенгайтирмоқдамиз.

БССТ соғлиқни сақлаш соҳасида миллий ва халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқарувни ва координацияни амалга оширмоқда. Женевадаги донорлар билан ўтказилган йиғилишдан кейин биз сизнинг бизни қўллаб қувватлаш ва бирга ишлаш бўйича имкониятларингиз янада кенгайган.

Биз яна бошқа глобал инқирозларни бартараф этиш бўйича ҳам ўз ҳиссасимизни оширмоқдамиз. Буларнинг барчаси ходимларимизни турли фавқулоддаги ҳолатлар операциясига йўналтириганимиз билан тасдиқланади.

Ушбу ҳодисаларнинг барчаси сезиларли қийинчиликларни олиб келмоқда.

Биз келажакда аъзо давлатларга аҳолига хавф солаётган ҳар қандай таҳликаларни бартараф этишда таянч бўлишимизни айтиб ўтмоқчимиз. Бундай ҳолатларна фавқулоддаги ҳолатлар. Соҳалараро алоқалардаги ҳар хил ёндошувларни ҳисобга олишимиз мумкин.

Бу борада ММСП ушбу моҳиятдаги фаолиятда ажойиб меъёрий-ҳуқуқий асос бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. 2014 йилнинг июнь ойида асосий имкониятларни яратиш бўйича икки йиллик шартнома тузилди.

Биз Сиздан Ҳудуд тўғрисидаги нуқтаи-назарларингизни сессия доирасида ўтказиладиган давра-суҳбатларида билдиришингизни илтимос қиламан.

Энди хонимлар ва жаноблар, энди менга яна бир муҳим мавзуни , яъни соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш бўйича фикраларимни билдиришга ижозат берсангиз

Охирги беш йилда биз томонимиздан кўпгина ишлар амалга оширилди. Таллин хартиясининг амалга оширилиши аввалгидек тзлим кўламда амалга оширилмоқда.

Ўтган йили Эстонияда Хартиянинг беш йиллик юбилейига бағишлаб Эстонияда юқори даражада йиғилиш ўтказилди.

Бу эса аҳоли саломатлигини яхшилаш ва кейинчалик ҳамкорлик кучини кенгайтириш. Таллин хартиясидаги мажбуриятларни бирлаштириш ва умуман Саломатлик-2020 сиёсатини соғлиқни сақлаш тизимидаги барча хизматларнинг қамрови даражасида олиш имконини беради.

Таллин жараёнлари доирасида биз соғлиқни сақлаш комплекс хизматлари бўйича фаолият кўрсатишни давом эттирамиз ва бунда аҳоли саломатлигини ошириш кўрсаткичларини ошириш, соҳа тизимини мустаҳкамлаш вазифаларини амалга татбиқ этамиз.

Ўтган йили Қозоғистонда Олмаота декларациясининг қабул қилганлигига 5 йил тўлганлиги муносабати билан ўтказилган тадбир тиббий-санитар ёрдам кўрсатишнинг стратегик йўналишларига яхшилаб назар солишга имкон яратди.

Бу бизга инсонлар эҳтиёжларига қаратилган ижтимоий ва узоқ хизматлар ва касалхоналар билан боғлиқ мустаҳкам алоқалар ўрнатиш имконини беради. Яна бир фаолиятимизнинг асосий йўналишларидан бири инсонлар саломатлиги учун иқтисодий инқирознинг салбий оқибатлари ҳақида аъзо-давлатлар хабардорлигини ошириш ва уларни ўқитиш ҳисобланади.

Ушбу ишларнинг барчаси Ослода юқори даражада ўтказилган йиғилишнинг якуни сифатида 10 та асосий калит хулосалар ва тавсияномаларга таянади.

Ушбу тавияномалар Соғлиқни сақлаш вазирлари ва молия вазирликлари, шунингдек бош вазирлар билан самарали муҳокамалар олиб бориш учун яхшигина қирол бўлди десак муболаға қилмаган бўламиз.

Ва ниҳоят, ўз ишимизнинг яна бир асосий стратегик йўналиши-бу соғлиқни сақлаш хизматларини қамараб олган, бизнинг Саломатлик-2020 сиёсатинининг контекстидаги соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш бўйича аниқлаштирилган жараёнлар ҳисобланади.

Ушбу хизматларни адолатли таъминлаш бўйича умум тан олинган қамровлардан бири ижтимоий тенгсизликни таъминлаш ҳисобланади. Биз учун муҳими узоқ муддатли истиқболлар тараққиёти учун имкониятлар йўнлини очиш, шу билан бирга молиявий ҳимояни таъминлаш зарур бўлади ва буларнинг барчаси келаётган йилдаги энг муҳим мақсадлардан ҳисобланади. Ҳар йили Флагман курсалари ўтказилиб, ҳаттоки ҳозир аъзо-давлатлар учун муҳим қуролга айланди.

Курслар турли хил долзарб саволларга бағишланган бўлиб, булар соғлиқни сақлаш тизимига комплексли ёндошув, уларни молиялаштириш ва соғлиқни сақлаш хизматлари уммуий қамровига ўтишни мувофиқлаштиришдан иборатдир.

Шунингдек биз табиий-санитар кўмак ислоҳотларининг кенг тизимли ислоҳотларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат-аъзоларидан тушаётган илтимосларни кўпайтириш ва соғлиқни сақлаш тизимини барқарор ривожланиши учун муайян тартибни олдимизга қўйишимиз зарур.

Бунда инсонлар диққат-эътиборида инсонлар эҳтиёжи ҳисобга олинган хизматлар моделини ташкиллаштириш, молиялаштириш сиёсатини мувофиқлаштириш, соғлиқни сақлаш тизими самарадоригини ошириш, жамоатчилик соғлиғини сақлашга қўшимча маблағларни жалб қилиш, соғлиқни сақлаш тизими хизматларининг барча жабҳларини қамраб олишга ўтиш биз бутун кучимизни сарфлашимиз керак бўлган йўналишлар ҳисобланади.

Ҳудудий идорада барча ахборот ва таҳлилий ресрусларни доимий такомиллаштириш амалга оширилмоқда.

Далиллар базаси ҳар йили янгиланиб, ҳар йили соғлиқни сақлаш тизимидаги асосий кўрсаткичлар нашр қилинмоқда, шунингдек саломатлик кўрсаткичлари ишлаб чиқилмоқда ва Саломатлик-2020 сиёсати мониторинги учун саломатлик ва ободончилик кўрсаткичлари ишлаб чиқилмоқда. Биз аксарият ҳолатларда ўз диққат-эътиборимизни сиёсатни ишлаб чиқиш далилларига қаратмоқдамиз. Ушбу соҳада биз муҳим ташаббусларни амалга оширдик, жумладан Туркиядаги соғлиқни сақлаш ахбороти бўйича Кузги мактабни ва Марказий Осиё республикаси учун ахборот соғлиқни сақлаш Тармоғини юзага келтириш (CARINFONET) шулар жумласидандир.

Шунингдек “бир ойнада” принципи бўйича фаолият кўрсатаётган соғлиқни сақлаш ахбороти бўйича интернет-порталимиз ишлашни бошлади.

Мен сиёсатни ишлаб чиқишда Европа соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий изланишлар бўйича консултатив кенгаш тақдим этган илмий тавсияномаларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Мен Кенгаш профессори Tomris Turmenга, профессорларнинг вице вакили Roza Adany ва Кенгашнинг аъзоларига чин дилдан миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Хонимлар ва жаноблар, маҳаллий жамоатчиликнинг барқарорлигини таъминлаш Саломатлик-2020 сиёсатининг диққат марказида ҳисобланади.

Мана 25 йилдирки “Атроф-муҳит ва саломатликни ҳимоялаш” Саломатлик-2020 сиёсатини амалий қўллаш намунаси ҳисобланади.

Жараён турли секторлар орасидаги ҳамкорлик учун кенг имкониятларни намойиш қилиб, ўз ичига кун тартибини амалга ошириш ва шакллантириш учун соҳалараро ўзига хос кўп секторли платформани олади.

У ҳудудда 20% ўлимга сабаб бўлувчи детерминантларнинг муҳити билан боғлиқ асосли мажмуага таъсирини сабаб қилиб кўрсатади.

Жараённинг муҳим жараёни саломатликни сақлаш ва атроф муҳит бўйича Олтинчи вазирлик конференциясидаги кун тартибини шакллантириш жараёни бўлиб хизмат қилган

Яқин орада “Атроф-муҳит ва саломатлик” жараёни ўз долзарблигини йўқотмаган, чунки бизнинг давримизга келиб ечилмаган масалалар, жумладан атроф-муҳитнинг заҳарланиши, кимёвий ифлосланиш, сув таъминотининг қониқарли эмаслиги, Ҳудуднинг бир неча қисмларидаги санитария шулар жумласидандир. Шунингдек янги технологиялар билан боғлиқ иқлим ўзгариши ҳам хавф солмоқда.

Бошқа томондан глобал тенденция европа кун тартибида юзага келмасдан қолмайди. Ушбу масала бўйича асосий масала ечими кейинги ҳафтада яқинда бошланадиган БМТнинг Бош Ассамблеяси ҳисобланади.

Мен Ҳудуддаги БССТ ислоҳотларига яна бир эътибор қаратмоқчиман. Унинг муҳокамаси асосан икки жараённи ўз ичига олади.

Биринчи навбатда биз барча ислоҳотларнинг барча йўналишлари бўйича анчагина куч сарфладик, жумладан “Умумий БССТ” руҳида Ҳудудда ўтказилган тўлиқ кўламдаги ишлар ана шу йўналишлардан ҳисобланади.

Иккинчидан, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўз Ҳудудимизда стратегик бошқарув стратегияси соҳасида бажарилган жиддий ишларни таъкидлашимиз керак. Бизнинг бошқарув идорамиз яъни Ҳудудий кенгашнинг аҳмиятини мутаҳкамлаш бўйича сарфлаган кучларимиз Ташкилотнинг умужаҳон ислоҳотлари жараёнларинига таянади.

Биз ҳудудда ҳамкорлар ва тармоқлар билан ҳамкорлимкни мустаҳкамламоқдамиз ва бунда ўз стратегиямизни ўзаро ҳамкорлик чора-тадбирларини фаоллаштириб, уларни мувофиқлаштирдик. Бу эса бизга ҳамкор-аъзоларнинг бизга кўмагини самаралироқ қилди. Европа кенгаши билан ҳамкорлик фаолият учун мустаҳкам асосни таъминлаб, йирик имкониятларни очади ва қўшимча ижобий имкониятлар беради. Европа кенгаши билан ҳамкорликда тузилган ҳудудий идора, кенг кўламда Москва декларациясини амалга оширди ва шунингдек Европа парламенти ва мамлакатлари билан, Европа иттифоқи таасаруфидаги мамлакатлар билан ҳамкорлик кенгайтирилмоқда. БМТ нинг бошқа тизими ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларига эришиш муҳим муваффақиятлардан биридир.

ЦРТ соҳасидаги ҳамкорликка қўшимча сифатида 2015 йилдан кейинги ривожланиш ва аҳоли манфаатларини ҳимоялаш учун биз муассасалараро ишчи гуруҳни ва БССТ раҳбарлиги остидаги саломатлик детерминантини ташкиллаштирдик.

Биз ушбу фаолият бўйича бошқарув принципларини ташкил этиб, мамлакатлардаги БМТ ташкилотларидан кўмак олдик. Буларнинг барчаси кун тартиби сифатида ижтимоий тараққиётнинг барча йўналишларини, асосан соғлиқни сақлаш тизимига бўлган эътиборни янада оширмоқчимиз.

Мен жаноб БМТ нинг Тараққиёт дастури ҳудудий директори Cihan Sultanoğluга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Шунингдек биз фуқаролик жамияти билан ўзаро муносабатларимизни мустаҳкамламоқдамиз ва мен мамнуният билан шуни айтмоқчиманки, ушбу йилда ўтказилган РК сессиясида нодавлат ташкилотларнинг кўплаб иштироки кузатилди. Биз буни НПО нинг аризаларини веб-сайтимизда нашр қилдик ва Раис уларни йиғилишда иштирок этишлари учун барча имкониятларни кўриб чиқмоқда. Мен учун БССТ номидан чиқиш қилиб, 2014 йилдаги пульмонология Европа жамҳармасини олиш улкан шарафдир.

Шунингдек, бошқа ҳамкорлар билан ҳам ўзаро алоқалар кенгайтирилмоқда ва чуқурлаштирилмоқда, ва айниқса Бутунжаҳон банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотлари, СПИД, туберкулёз ва маляр билан курашиш Глобал фонди, ГАВИ Альянси, Европа кенгаши ва тараққиёт агентликлари ва бошқаларни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги янгича йўлдаги ҳамкорлик бизнинг ишимиз қўшимча ёрдам ола бошлади ва аввагидек муҳим аҳамият касб эта бошлади.

Яна шуни таъкидлаш керакки, Жанубий-Шарқий Европа соғлиқни сақлаш таромоғи (SEEHN), Евросиё иқтисодий жамоятчилиги, “Шимолий ўлчов” ҳамкорлиги, сиёсат масалалари бўйича тармоғи, шунингдек саломатликни мустаҳкамлаш бўйича БЖССТ тармоғи алоҳида аҳамиятга эга.

Биз давлат аъзолари билан мустаҳкам ўзаро иш алоқаларни ўрнатдик.

Мен Ҳудуднинг кўплаб мамлакатларига ташриф буюрдим, ушбу мамлакатларнинг аксариятида ҳукумат бошлиқлари, бош-вазирлар, соғлиқни сақлаш вазирлари ва бошқа турдаги кўплаб вазирликлар ва идораларнинг бошлиқлари билан учрашишга сазовор бўлдим.

Мен ўз чиқишимда фақат, соғлиқни сақлаш масаласи ҳукуматларнинг кун тартибига айланишини таъкидлайман, ва Саломатлик-2020 сиёсатини, келишилган долзар вазифаларни, шунингдек тармоқлараро ўзаро ҳаракатлар ва механизмларни мустаҳкамлашни амалга ошириш кераклигини тарғиб қилдим.

Кўплаб вазирлар, расмий делегациялар Ҳудудий идорага ташкриф буюрдилар, ва бизлардан техник ҳамкорлик тўғрисида тўлиқ маълумотлар олдилар.

Шунингдек биз мамлакатлараро ҳамкорлик жараёнларини бошладик: бу каби уч стратегия туганланган ҳолда тақдим этилди ва яна икки нафари яқин орада имзоланади.

Охирги беш йил ичида стратегия мунтазам давом этади ва бошқа мамлакатларда кенг жорий қилинади.

Истиқболда мамлакатлардаги идораларни мустаҳкамлаш бўйича бизнинг ишларимиз бошқа манфаатдор мамлакатлар учун ҳамкорлик борасида дастуриамал бўлиб келмоқда.

Биз ҳозирда БССТ нинг расмий идораси очилиши керак бўлган мамлакатларда, айнан аъзо мамлакатлар билан бирга очишни йўлга қўймоқдамиз, ва албатта зарурий маблағ мавжуд бўлганда.

Ушбу мавзуда қўшимча маълумотлар сешанба куни ўтказиладиган техник брифингда тақдим этилади.

Биз ахборотларимиз ва хабарларимиз тушунарли ва очиқ бўлишини таъминлаб туриб, самарали алоқаларни йўлга қўйишга эришдик.

Интернетда тўғридан-тўғри трансляция қилиш имкони стратегик бошқарув жараёнини кенг оммага етказиш имконини берди.

Биз кўплаб муваффақиятли кампанияларни ўтказдик, янги аудиторияни янада жалб қилиш учун ижтимоий тармоқлардан фойдаландик ва эътиборимизни мамлакат даражасидаги коммуникацияга қаратди ва ушбу тадбирларни барчаси давлат-аъзоларининг ошиб бораётган эҳтиёжларини қондирди.

Мен буларнинг барчасини Ҳудудий идора соғлиқни сақлаш тизимида етакчилик қилиши учун амалга оширдим, шу йўл билан ташкилот ўзининг мустаҳкам илмий салоҳиятидан фойдаланиб Ҳудуд манфаати учун фойдаланди.

Энг муҳим вазифалардан бири ишимизни долзарблигини ошириш ҳисобланади. Мавжуд заҳиралардан фойдаланган ҳолда мен Ҳудудий идора доирасида маъмурий бошқфарувни фаоллаштирдим ва қайта тикладим. Мақсадим биз учун муҳим ҳисобланган техник салоҳиятни мустаҳкамлаш эди.

Албатта, бу каби юксак инатижаларга эришиш учун ҳамкорларимиз жонбозлик кўрсатди. Техник салоҳият фақатгина янги ходимларни олиш билан мустаҳкамланмайди, балки мавжуд заҳиралар ва тармоқлардан, ҳамкор марказлардан ва мамлакат салоҳиятида самарали фойдаланиш орқали амалга ошади.

Бизнинг фаолиятимизга ГУО муҳим ҳисса қўшди десак муболаға қилмаймиз. Германия, Испания, Италия ҳукуматларининг улкан мадади ушбу идорани салоҳиятини янада оширди. Мен аъзо-давлатларга Ҳудудий идора салоҳиятини оширишдаги кўмаклари учун ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Икки йил олдин, шунингдек ўтган йили Ҳудудий қўмита ўзининг ГУОга нисбатан муносабат сиёсатини кўриб чиқди ва кейинги қадамлар тўғрисидаги консенсусага эришди. Бунинг учун ўз миннадорчилигимни билдирмоқчиман.

Қозоғистон Республикасининг ўлкан мадади биринчи тиббий-санитар ёрдам кўрсатишни мустаҳкамлаш бўйича ушбу мамлакатда янги ГУОни жойлаштириш бўйича келишувни имзолашга имкон берди.

Ушбу Ҳудудий қўмита сессиясида, биз Россия Федерацияси билан НИЗ билан курашиш профилактикаси бўйича соҳлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳани молиялаштириш бўйича келишувни имзолаймиз. Бу эса Москвада янги ГУОни очиш бўйича биринчи қадам бўлади. Ушбу вазифа учун маблағ ажратилган.

Ниҳоят биз Туркия билан тиббий-санитар фавқулодда ҳолатларга ва гуманитар ёрдамларга тайёргарликни таъминлаш бўйича Истамбул офисини ташкил этиш бўйича битим туздик.

Мен учун муҳим тадбирлардан бири иш учун хавфсиз шароит яратишга имкон берувчи Ҳудудий идора ташкилотига эга бўлишдир. Бу фақатгина ишончли молия асоси ва ақлли раҳбар демакдир.

Биз умуман ташкилотнинг молиявий аҳволи яхшиланиши учун озмунча куч сарфламадик, ва доимо бошқарув ишларининг самарадорлигини оширишга ҳаракат қилиб келмоқдамиз, бунда бошқарув чиқимларини тежадик. Ишончим комилки, бугун Ҳудудий идора бошқарув ва молиявий тамондан олдингидан кўра анча мустаҳкам.

Бизнинг эндиги мақсадимиз-консолидация ва ички бошқварув ва маъмурий самарадорликни янада мусаҳкамлаш, бунда к жамоатчилик экспертизани олиб бориш ва ташқи баҳолаш орқали техник баркамоликка эришиб, ушбу тадбирлар орқали келажакда техник ишларнинг яхшиланишига йўл топишдан иборатдир.

Ҳурматли делегатлар! 2010 йилдан бери ўтган вақт мобайнида биз кўп нарсага эришдик ва кўп нарсани ўргандик. Аммо ишимиз тугамади.

Олдимизда кўплаб янги чақирувлар турибди, шунингдек бизни яни имкониятлар кутаяпти.

Мен сизлар билан яъни аъзо давлатлар билан ушбу лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда бирга фаолият кўрсатишга мажбурман,-десам муболаға бўлмайди.

Европа аҳолиси саломатлигини яхшилашга интилиб, яъни мамлакатларимизнинг барча аҳолисини ва умуман бутун минтақани адолатли ва барқарор ривожланиш натижалари билан таъминлашни ҳоҳлаймиз.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Манба: euro.who.int