Соғлом бола-соғлом келажак
Сурхондарё вилоятида “Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга оширишни таъминлаш мақсадида ўтган йил 303 миллирад сўм ажратилди ва 265 миллиард сўм сарфланди. Дастур доирасида ҳомийлар томонидан кам таъминланган оилаларга хўжалик техникалари тақдим этилди. Аксарият тадбирлар келажакда оила тадбиркорлигини молиявий қўллаб қувватлашга қаратиш учун амалга оширилмоқда. Кичик ва хусуий тадбиркорлик субъектларини 50 фоизини аёллар ташкил этиши таҳсинга созовор. Ушбу субъектлар учун чигирмали кредитлар ажратилмоқда. Инвалидлар ва кам таъминланган оилаларга 80 миллиард сўм миқдорида кўмак кўрсатилди. Деярли 16 минг нафар қизларга миллий спорт кийимлари топширилди.
-Сифат бўйича энг долзарб масала оила ва соғлом бола саломатлигини шакллантириш масалалари ҳисобланади,-дейди ҳоким ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуд Қабулова
-Ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш соғлом оилани шакллантириш ва соғлом болани ривожлантиришда асосий ўринни эгаллайди.
Чуқурлаштирилган тиббий назоратда 10000 нафар янги турмуш қўрганлар ўтишди ва юзага келган касалликлар ҳолатида даволанишди.
Жойларда тиббий назорат сифатини ошириш бўйича кенг кўламли тушинтириш ишлари олиб борилмоқда. Жойларда тиббий-ўқув ва даволаш-профилактик муассасаларининг “Аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳафталиги, фертиль ёши, болалар ва ўсмирлар ҳафталиги” нинг ўтказилиши ўз самарасини бермоқда. Дастурга мувофиқ тарзда, Темез шаҳрида 5 та оилавий поликлиникага бино ажратилди ва уни қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда, Тошкент Шифокорлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида 10-ойлик курсларда 20 нафар шифокор қайта тайёрланмоқда, 500 дан ортиқ мутахассислар замонавий технология бўйича ўз малакаларини оширмоқдалар.
Оилавий поликлиникалар учун иккита бино ажратилган. Уларни қайта таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Шифокорлар ҳам шунга мувофиқ ўз малакаларини оширмоқдалар.
Кўптармоқли вилоят тиббий марказларида, вилоят перинатал марказларида, тўғруқхоналарда ва туман тиббий уюшмаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Давлат бюжети ҳисобидан ҳомиладор аёллар витаминлар билан таъминланиб, ҳар хил инфекцион касалликларга қарши эмлаш жараёнлари ўтказилмоқда.
Узун, Сариосиё, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Жарқўрғон туман тиббий уюшмалари дастурлари доирасида вилоят кўп тармоқли тиббий марказлар, онкологик диспансерлар, асабий ва руҳий касалликлар касалхоналарида ҳам қурилиш ва қайта қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунга келиб, ушбу соҳада 50 миллиард сум миқдоридаги ишлар амалга оширилди.
2014-2017 йилларда болалар стоматологик кабинетлари қўшимча замонавий асбоб-ускуналар билан таъмирланиши режалаштирилмоқда. – Ёз ойида болаларни ҳордиқ олишлари асосий вазифалардан бири ҳисобланади,-дейди Вилоят касаба уюшмаси вакили Абдукарим Ахмедов. – Ушбу йилда болалар лагерларида 20 000 дан ортиқ болалар ва қизлар лагерларда дам олдилар.
“Болалар саломатлиги” Давлат дастурини амалга ошириш доирасида вилоятда 12 та профессионал коллежлар, 11 та умум таълим мактабларида ислоҳотлар ўтказилди ва 19 та умум таълим мактаблари қайта таъмирланиб, компьютер кабинетлари ва ўқув лабораториялари ташкил этилди. Улар ўқув жиҳозлари билан таъмирланди.
Бунинг учун 23 миллиард сум сарфланди. Уч нафар мусиқа ва санъан мактаблари қайта таъмирланди. 8 та болалар объектларига 12 миллиард сум сарфланди.
Аёллар қўмитаси “Маҳалла” жамоатчилик фоди, “Камолот” ёшлар жамоатчилик ҳаракати билан бирга ва бошқа давлат, жамоатчилик ташкилотлари билан бирга маърифий-маънавий тадбирларни ўтказиб келмоқда.
Маҳалларда ўтказилаётган учрашувлар, “давра суҳбатлари” ва “Маънавият оиладан бошланади” мавзусидаги тадбирлар, “Оила-жамиятнинг муҳим бўғини”, “Ватан гуллаши оиладан бошланади” тадбирлари миллий умумқадриятларни сақлашда, ҳар томонлама баркамол ёшларни тарбиялашга ёрдамлашади.
Маданий ҳордиқ олиш учун дастурда Ангор, Бойсун, Олтинсой, Узун, Шеробод, Шўрчи туманлари ва Термез шаҳарларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Аксарият туманларда истироҳат боғлари қурилиб, болалар ўйингоҳ майдонлари ташкил этилмоқда. Бироқ ушбу йўналиш бўйича ишлар жуда секинлик билан бормоқда. Шунинг учун белгиланган режадан қолиб кетиш ҳолатлари юзага келмоқда. Соғлом бола йилида аёллар спорт фестивали, “Гимнастика-барча учун” номли аёллар ва қизлар ўртасидаги мусобақанинг ташкил этилиши, “Футболимиз келажаги”, “Маҳалламиз полвонлар”, “Ўзбек жанг санъати” “Отам, онам ва мен-спорт оиласи” каби кенг кўламли тадбирлар соғлом жамиятни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Манба: uza.uz