UZ RU
26.09.2014

Одам савдоси — инсон эркинлигига тахдид

Бугунги кунга келиб xалқаро тeрроризм, наркотраффик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани боис, улардан жабр чекаётганлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этмоқда. Ҳудуд ва чeгара билмайдиган бу жиноятларнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий xавф туғдирмоқда. Улар орасида айниқса, одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан нақадар жирканч кўринишга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Инсон тирик мавжудотлар орасида ақл-идрок берилган онгли мавжудот бўлиб, у ўтган замонларда ҳам озод ва эркин яшашга ҳаракат қилган. Уни эркидан маҳрум қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги дунё ҳамжамияти томонидан тасдиқланган қонунларда ҳам белгилаб қўйилган. Бироқ, бугунги кунда дунё бўйлаб одам савдосидай ўта хавфли иллатнинг кенг тарқалиши инсон шахси, шаъни, қадр-қиммати, шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига жиддий таҳдид туғдирмоқда. Бу билан боғлиқ жиноятлар жаҳон жамоатчилигини жиддий ташвиш ва хавотирга солаётгани айни ҳақиқат. Кейинги йилларда одам савдоси туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, бу жиноятга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ҳам шунчалик кенгаймоқда.

Одам савдосига қарши курашиш тарихига назар ташлайдиган бўлсак, XIX аср охири ва XX аср бошларида аёлларнинг Европадан Америка ва Шимолий Африка қитъаларига кенг кўламли миграцияси ҳамда аёлларни Европага сотиш ҳодисаси кузатилган. Бу ҳодисага барҳам бериш мақсадида Парижда 1902 ва 1910 йилларда иккита конференция ўтказилиб, "Оқ қуллар савдосига қарши кураш" номли бутунжаҳон Конвенцияси қабул қилинган. Кейинроқ ушбу конвенция "Аёллар ва болалар савдосини йўқотиш" ва "Вояга етган аёллар савдосини йўқотиш" номли бутунжаҳон Конвенциялари билан тўлдирилган. Одам савдоси муаммосига қарши курашишнинг кейинги тарихий жараёнлари секин-аста ривожланиб, 1948 йилда "Инсон ҳуқуқлари" умумжаҳон Декларацияси қабул қилинган. Шундан сўнг "Инсон ҳуқуқларининг Европа Конвенцияси", "Қуллик хусусида"ги Конвенция, "Қулликни йўқотиш амалиёти тўғрисида"ги қўшимча Конвенция, "Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги Конвенция, "Аёлларга қарши дискриминациянинг ҳар қандай кўринишларига қарши кураш тўғрисида"ги Конвенциялар қабул қилиниб, дунёнинг кўплаб мамлакатларида қўлланила бошланди.

Айни пайтда трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг узвий таркибий қисми бўлган бу турдаги жиноят дунё миқёсида кенг тарқалмоқда. БМТ ва Миграция бўйича халқаро ташкилот мутахассисларининг таҳлилий хулосаларига кўра, ундан жабр кўрганлар сони бир неча миллионларни ташкил қилмоқда. Ташвишланарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг асосий қисмини аёллар ва болалар ташкил қилмоқда.

Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Шу билан бирга, одам савдоси трансмиллий, яъни

ҳудуд ва чегара танламайдиган жиноят эканлиги ҳисобга олиниб, давлатимиз 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган "Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида"ги Конвенцияга қўшилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2000 йил 15 ноябрдаги резолюцияси билан қабул қилинган "Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида"ги Конвенция, шунингдек, одам савдоси, айниқса, аёллар ва болаларни сотишнинг олдини олиш, унга чек қўйиш ва бунинг учун жазолаш тўғрисидаги қўшимча протокол ҳам ратификация қилинди. Шунингдек, мустақиллик йилларида хорижий давлатлар билан уюшган жиноятчилик, шу жумладан, одам савдосининг хавфли кўринишларига қарши кураш ҳақида бир қатор шартнома ва келишувлар имзоланди.

Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилнинг 17 апрелидаги "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни ва Юртбошимизнинг 2008 йил 8 июлдаги "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори мамлакатимизда одам савдоси жиноятига қарши курашишнинг миллий қонунчилик асосларини яратиб берди. Бундан ташқари, одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноят қурбонларини ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари комплекс характерга эга эканлиги инобатга олиниб, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси тузилди ва ҳозирги кунда комиссия томонидан одам савдоси ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш ҳамда одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга қаратилган бир қатор ташкилий ва профилактик тадбирлар ўтказилиб келинаяпти. Қолаверса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг одам савдосига қарши курашиш масалаларида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тиббиёт ва таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кенг жамоатчилик билан яқиндан ҳамкорлиги таъминланмоқда.

Дарҳақиқат, бугун юртимизда амалга оширилаётган барча йўналишдаги ислоҳотларнинг марказида инсон омили турибди. Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон манфаатлари учун иборасининг амалиётга татбиқ этилгани ҳам бежиз эмас. Буни Юртбошимизнинг "Бизнинг сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборат. Айнан шунинг учун ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолади", деган фикрлари ҳам исботлаб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасида: "Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир", дейилган. Энг ачинарлиси, бу жиноятни содир этувчиларнинг ҳам, бундан жабр кўрувчиларнинг ҳам муддаолари муштарак. Яъни, енгил йўл билан даромад топиш истагида жиноят содир этиш – икки тоифадаги одамларни ҳам ҳалокат домига тортмоқда.

Одам савдоси инсоннинг нафақат жисмоний кучини, балки унинг салоҳиятини, танасидаги аъзоларини, ҳаттоки маънавий қадриятларини ҳам бозорга солишга мажбур этмоқда.

ХХI аср умум башариятга техника асри бўлиб кириб келди. У ўзи билан биргаликда бир қанча муаммоларни вужудга келтирди:

  • қурол-яроғ савдоси;
  • гиёҳванд моддалар савдоси;
  • одам савдоси;
  • ҳалқаро терроризм;
  • глобаллашув муаммолари;
  • Инсонлар бойлик орттириш мақсадида ўз қавмини, қариндош-уруғларини, маҳалла-куйда яшаб турган маҳалладошларини турлича алдовлар билан Россия, Туркия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Кореяда яхши ҳақ тўланадиган ишларга жойлаб қўйишни ваъда қилиб ноқонуний йўллар билан олиб чиқиб кетиб, сотиб юбормоқдалар. Бундай ҳолат миллатимизнинг фожиасидир. Айниқса, бу ишларга аёлларнинг аралашгани кечириб бўлмайдиган ҳолатдир.

    .

    Дунё бўйича турли манбалардан олинган маълумотларга қараганда, одам савдосидан жабр кўрганлар сони салкам 200 миллонга етган, деб қайд қилинмоқда. БМТ маълумотларига кўра эса, ҳар йили дунёда ўртача 2,5-3 миллион киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Ҳар йили қарийиб 1 миллион яқин аёллар ва болалар алдов йўли билан чет элларга олиб кетилиб сотиб юборилмоқда. Расмий маъмумотларга кўра, 2008 йилда Республикамизда мингдан ортиқ шахс одам савдоси билан боғлиқ жиноятлардан жабрланганлар. Уларнинг 35-40 фоизини аёллар, 10-15 фоизини эса болалар ташкил этади.

    Ҳозир республикамизда тузилган Идоралараро комиссияси томонидан ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, одамларни огоҳлантирувчи кўргазмали воситалар шаҳримизда ва вилоятларда кўринадиган жойларга ўрнатилмоқда. Хорижда меҳнат қилиш истаги бўлганлар билан суҳбатлар, учрашувлар ўтказилмоқда. Шунга қарамай ҳозир хорижда минг-минглаб эркак ва аёллар бу балога гирифтор бўлиб жафо чекмоқдалар. Уларнинг кўплари ҳали ҳам ўз ҳуқуқларини англаб етмаган, адашган ва ватанига қайтиш йўлларини излаётган кимсалардир.

    Мамлакатимизнинг ўзида тирикчилик қилиш имконияти бўлатуриб, баъзи юртдошларимизнинг хорижга олиб кетиб сотилиши, хўрланиши, қулликка ёлланиши на бизга, на миллатимизнинг маънавий қадриятларига тўғри келмайди. Фикримизча, фуқароларимизнинг ушбу жиноят қурбонига айланишининг бир неча сабаблари бор:

  • одамларимизнинг соддалиги ва ишонувчанлиги;
  • тез вақт ичида моддий муаммоларни ҳал этиш илинжи;
  • енгил иш топиш орзуси;
  • ҳуқуқий билимларга эга бўлмаслик;
  • айрим нопок ҳамюртларимизнинг ғайриинсоний ва ғайриқонуний ҳаракатлари;
  • жиноятдан жабрланганларнинг дунёқарашининг торлиги, саёзлиги;
  • етарли даражада таъсирчан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормаслик. Мамлакатимизда одам савдосини олдини олиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти, унинг худудий филиаллари, туман ва шаҳарлардаги Саломатлик марказлари, Соғлиқни сақлаш тизимидаги барча Даволаш-профилактика муассасалари врачлари ҳамкорлигида ўтган давр мобайнида «Одам савдоси ва унинг салбий оқибатлари», «Одам савдосидан огоҳ бўлинг!», «Одам савдоси ва унинг асоратларини олдини олишда ҳуқуқий ва тиббий билимларнинг аҳамияти», «Одам савдосига қарши курашиш» мавзусида аҳоли ўртасида маҳалла, мактаб, коллеж, лицей ва олий ўқув юртлари, корхона ва ташкилотларда одам савдоси ҳамда унинг олдини олишда хуқуқий ва тиббий билимларининг аҳамияти мавзуларига қаратилган: 9460 дан зиёд маъруза, 4010 дан зиёд давра суҳбати, 39590 дан зиёд суҳбат, 350 дан ортиқ семинарлар жорий йилнинг шу даврига қадар олиб борилди. Оммавий ахборот воситалари орқали 70 дан ортиқ телевидение, 420 дан зиёд радиоэшиттириш, 70 дан ортиқ мақолалар газеталарда чоп этилган. Аҳолига 8835 та буклет, 14307 та варақа, эслатмалар тарқатилди.
  • Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари томонидан жорий йилда “Огоҳ бўлинг, одам савдоси” мавзусида буклет ва “Одам савдоси - давр муаммоси” тарғибот лойиҳаси асосида тақдимот матни ишлаб чиқилди.

    Ишонч телефонлари орқали аҳоли ўзи учун керакли бўлган маълумотлардан хабардор бўлиб келмоқда. Булардан ташқари ИИВ томонидан ишлаб чиқилган «Фирибгарнинг тузоғига илинманг», «Боши берк кўчага кириб қолманг» деган мавзудаги варақа, буклет ва плакатлар аҳолига тарқатилиб, олиб борилаётган ташвиқот–тарғибот ишлари ИИВ ходимлари ҳамкорлигида давом эттирилмоқда. Хорижий давлатларга бориб, оғир мусибатларни бошидан ўтказиб қайтаётган инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 5 ноябр ойидаги қарори билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қошида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази очилганлиги барчамизга маълум. Ушбу марказда одам савдосидан жабр кўрганларни соғлом ҳаёт тарзига қайтариш борасида психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Чет элда бўлиб, қайтган ҳар бир фуқаро оиласини ва ўзини саломатлиги ҳақида қайғуриб, тиббий кўрикдан ўтиши лозим. Агарда касаллик аниқланса, реабилитация марказида даволанишлари шарт.

    Бу ерда уларнинг соғлиғи ва руҳий ҳолати тўла текширувдан ўтказилиб, зарур ёрдам кўрсатилади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли кўрсатмасига асосан, марказга юборилаётганлар бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилади. Такидлаб ўтиш муҳимки, соғлиғи ёмонлашган, қадр-қиммати поймол бўлган жабрдийдаларга ғамхўрлик кўрсатаётган марказ фаолияти алоҳида ўринга эга бўлмоқда.

    Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, биргина 2013 йил давомида хорижда бўлиб қайтган фуқароларнинг 300256 нафари ҳудудий бирламчи тиббий санитария муассасалари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди ва кўрик натижасига кўра касаллиги аниқланган шахсларга амбулатор ва стационар даволаш ишлари амалга оширилди. Яшаш манзилларидаги даволаш-

    профилактика муассасалари томонидан уларнинг барчаси диспансер назоратига олиниб, соғломлаштириш ишлари режа асосида олиб борилди.

    Одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш xалқаро ва минтақавий даражада жиддий ёндашув ҳамда ўзаро ҳамкорликни талаб этади. Зeро, одам савдоси, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ғайриқонуний равишда айнан ўзга инсон томонидан камситилиши кeчириб бўлмас жиноятдир.

    Зулхумор Муталова,

    Республика саломатлик ва тиббий

    статистика институти директори.