UZ RU
25.09.2014

БССТ бошқарув идораси жамоятчилик соғлиғини сақлаш учун инновацион режаларни қабул қилади ва ҳудудий директорни танлайди

БССТ нинг Европа ҳудудий кенгашининг навбатдаги сессияси 15 сентябрда ўз ишини бошлайди ва унда Европа ҳудудларининг БССТга аъзо 53 аъзо давлатлар вакиллари иштирок этадилар. Улар эришилган ютуқлар тўғрисида хулоса чиқарадилар ва кейинги режаларни белгилаб олишади. Тўрт кун мобайнида 350 нафар делегатлар Саломатлик-2020 еропа сиёсати асосида амалга оширилган муваффақиятлар ва натижалар тўғрисида муҳокамалашиб, БССТ нинг Европа ҳудудий идоралари директорини беш йилга сайлайдилар.

Шунингдек, Ҳудудий кенгаш жамоатчилик саломатлиги, вакцинация, болалар ва ўсмирлар саломатлиги, болаларга етарли даражада ғамхўрлик қилмаслик ва уларга сифатсиз озуқа бериш масалалари кўриб чиқилди.

Саломатлик-2020: Бажарилган ишлар бўйича биринчи ҳисобот

Ушбу ҳужжат 2012 йилдаги Саломатлик-2020 сиёсатини расмий намойишидан кейинги биринчи ҳужжат ҳисобланади. Европа ҳудудий идоралари директори Zsuzsanna Jakabнинг айтишича сиёсий асосларни амалга ошириш бўйича Ҳудудларда қўлга киритилган муваффақиятлар талайгина.

Саломатлик-2020 сиёсати Европа ҳудудларида истиқомат қилувчиларнинг саломатлик даражаси кўрсаткичларини яхши томонга ўзгартириш ва охирги икки йилда мамлакатларда дастур доирасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилганлигини, жумладан: саломатлик кўрсаткичлари бўйича тенгсизликни қисқартириш, инсон манфаатлари борасида амалга оширилаётган лойиҳаларни янада такомиилаштиришдир.

Бунга қўшимча сифатида Ҳудудий директор Саломатлик-2020 сиёсатини истиқболда ривожлантириш бўйича фикрларини билдиради. БССТ Европа ҳудудий идоралари, биринчи навбатда ўз олдига ижтимоий ва сиёсий характерга эга бўлган вазифалар сифатида инсонлар саломатлигини ошириш мақсадини қўйган. Бундан ташқари Ҳудудда ижтимоий адолатни мустаҳкамлаш ҳам асосий вазифалардан ҳисобланади.

Вакцинация: бурилиш даври калити

БССТнинг Европа ҳудудлари идоралари Ҳудудий кенгашининг вакцина бўйича Европа режаси чора-тадбирлари, кейинги вақтларда пайдо бўлган вакцинация бўйича жиддий муаммолар ечимларига жавоблар бўйича масалалар кўриб чиқилди ва тасдиқланди.

Охирги ўн йилда Европа ҳудудида ўтган 5 йил ичида иммунизация бўйича эришилган ютуқларжиддий муаммоларга дуч кела бошлади.

Масалан, қизамиқ 2007 йилда 7100 га ўсган бўлса, 2013 йилда 32000 гача етди. Бу ҳолат айниқса юқори даромадли мамлакатларда ҳам кўрина бошлади. Тўғридан тўғри мувафақиятга эришиш 2015 йилда амалга оширилиши тахмин қилинмоқда. Қизамиқ ва қизилчани элиминациялаш мақсади бутунлай таъсирли эканлигини исботланмоқда.

Европада эмланмаган ушбу касалликларга мойил бир гурҳ инсонлар бўлиб, улар вакцинация дастурларига киритилмаган, ёки ушбу гуруҳнинг ўзи бундай хизматдан бош тортган.

Вакцина тўғрисидаги Европа режаси чора-тадбирлар орасида энг диққатга сазоворлардан бири-иммунизацияда ижтимоий адолат демакдир. БССТ унга аъзо давлатлари иммунизация бўйича ўз хизматларини ўзлаштириш, улар ҳар бир инсон фойдаланиши учун тайёр бўлиши, шунингдек вакцинация хизматини онлайн тарзда рўйхатдан ўтказиш чора тадбирлари ҳақида келишиб оладилар. Буларнинг барчаси аҳоли иммунитетини назорат қилиш ва аниқ далиллар асосида қарорла қабул қилишга имкон беради.

Болалар ва ўсмирлар саломатлиги

Болалар ва ўсмирлар саломатлигини барқарор яхшиланиб бораётганлигига қарамасдан ушбу масала бўйича жиддий қайғуриш учун асос мавжуд. Бу ривожланган мамлакатларда ҳам ривожланаётган мамлакатларда ҳам ечилиши зарур бўлган муаммо ҳисобланади.

Айтиш мумкинки, ҳудудда эмизикли ва беш ёшгача бўлган болалар ўлими жуда кам учрайдиган мамлакатлар ҳам, кўрсаткичлар 25 баробар юқори мамлакатлар ҳам мавжуд. Ёшлар саломатлигига таъсир кўрсатувчи таҳликалар, эрта ўлимга сабаб бўлувчи воситалар руҳий бузилиш, руҳий жароҳат олиш, чекиш, алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиш, семириш, овқатланиш тартибини бузилиши ва бошқалар ҳисобланади.

Болалар ва ўсмирлар саломатлигини сақлаш бўйича таклиф этилаётган стратегия қўйидагилар ҳисобланади: 2015-2020 йилларда болалар ва ўсмирлар саломатлигини сақлаш бўйича беш йилга мўлжалланган Европа стратегияси бўлиб, у эрта касаликка чалиниш ва эрта ўлимни асосларидан огоҳ этади. Уларга қўйидагилар киради:

  • Инсон ҳаётининг барча босқичларини ўраб олувчи инсон ҳуқуқларига риоя қилган асосларни ҳисобга олган ҳолда аниқ далилларга урғу бериш ва уларни амалга ошириш;
  • Кучли ҳамкорларни ва ҳар хил соҳалар орасидаги ҳамкорлик кўчайтириш.
  • Ушбу стратегия болалар ва ўсмирлар томонидан тез-тез қўлланилиб, уларнинг мулоқоти ва кўнгилочар воситасига айланган электрон оммавий ахборот воситаларининг салбий таъсирига эътибор қаратади.

    Янги имкониятларнинг очиш билан бирга , бу каби ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар кибер-майдонлариги эргашиш, турли гуруҳларга қўшилиб қолиш, порнография ва интернетга боғланиб қолиш каби салбий ҳолатларга ҳам сабаб бўлмоқда.

    Болаларга нисбатан қаттиққўлликкка қарши профилактика

    Ҳудудда болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиш анча кенг тарқалган муаммолардан ҳисобланади.

    Таҳлилларга қараганда, 18 йилга келиб жинсий зўрлаш ҳолати ўз ичига 18 миллион болаларни қоплаши ва 44 миллион болалар жисмоний зўрлашдан азоб чекишлари мумкин.

    Ҳар йили 15 ёшгача бўлган 850 дан ортиқ болалар қоттилик қўрбони бўлмоқдалар. Албатта ушбу рақамлар фақатгина муз тепалигининг чўққиси ҳисобланади.

    Таклиф этилган режа чора-тадбирларида , яъни болалар келажаги таҳлил қилина туриб: 2015-2020 йилларда болаларга нисбатан қаттиқўллик билан муносабатда бўлишни бартараф этиш бўйича Европа режасида 2020 йилга келиб болаларга нисбатан қаттиқўллик билан муносабатда бўлиш, уларни ўлдириш даражаси 20% га қисқариши тахмин қилинмоқда.

    Озуқавий моддалар ва овқатланиш

    Озиқ-овқатлар бўйича Европа режаси чора-тадбирлари 2015-2020 йилларга келиб, келажакка салбий таъсир кўрсатувчи асосий далиллардан бирига айланди, сабаби Ҳудудда юқумли касалликларни ҳомилада ўсаётган болага таъсири кучли эканлиги ҳисобланади.

    Ҳудуддаги 53 мамлакатдан 46 таси да болалар ва ўсмирлар орасидаги семириш ҳолати ҳаттоки катта ёшдагиларга нисбатан 50% юқори эканлиги исботланди. Ҳар йили танада ортиқча миқдорнинг пайдо бўлиши натижасида Ғарбий Европада 320 000 инсонлар ҳалок бўлиши аниқланган. Ушбу муаммо Шарқий Европага ҳам ўз таҳликасини солмоқда. Чунки танада ортиқча миқдорнинг пайдо бўлиши 1980 йилга қараганда уч баробар ошган.

    Чора-тадбирлар режасида ҳуддудда жойлашган ҳукумат аъзолари озуқани етарли миқдорда ишлатиш бўйича стратегияни амалга татбиқ этишлари кераклиги таъкидланган бўлиб, ушбу стратегия ёғли озуқа моддаларини кам миқдорда истеъмол қилиш ва мева ва сабзавот маҳсулотларини, шакар ва тузлар миқдорини чеклаш жараёнларини ўз ичига олган.

    Ушбу сиёсатнинг энг долзарб йўналишларини амалга оширишда озуқа моддалари учун тегишли маркалар жорий қилиш, озуқа моддалар маркетинги назоратини кучайтириш, мактаб озуқа моддаларини кучайтириш, озуқа моддалари таркибига ижобий ўзгартиришлар киритиш ҳисобланади.

    Шунингдек Режада касалликлар профилактикаси бўйича хизматларнинг аҳамияти, қишлоқ хўжалиги соҳасида ушбу дастурни амалга ошириш имкониятлари ва уларнинг сифати ва фойдалилик даражасини мунтазам текшириб бориш учун мониторинг ўтказиш масалалари муҳокама қилинади.

    Ҳудуд кенгашининг бошқа йўналишдаги ишлари

    16 сентяб сешанба куни Ҳудудий кенгаш ёпиқ тарда ушбу ҳудуд идорасига БССТ директори мансаби учун директор сайлайдилар. Бунда Ҳудудий баҳолаш гуруҳи ўтказган таҳлилларга таянилади. Ушбу ўринга ягона номзод Zsuzsanna Jakab хоним ҳисобланади.

    Бундан ташқари ҳудудий комитет қўйидаги масалаларни кўриб чиқади:

  • Ҳудуддаги БССТ билан саломатлик борасида ҳамкорлик;
  • БССТ ислоҳоти ва Европа ҳудудларидаги идоралар учун аҳамияти;
  • “Атроф муҳит ва саломатлик” Европа жараёнларининг келажаги;
  • ОИВ/ОИТС соҳасидаги ишларни бориши бўйича ҳисобот, микробли препартларга нисбатан барқарорлик, алкаогол маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш ва травматизмдан огоҳ этиш.
  • Делегатлар учун қўйидаги мавзулар бўйича техник брифинглар ўтказилади:

  • миграция ва саломатлик
  • ҳамширалик ва акушерлик ишлари.
  • Европа ҳудудидаги БССТ нинг ҳудудий идораларини эътибор қаратадиган масалалар
  • Саломатлик бўйича маслалар
  • Аёллар саломатлиги.
  • 15 -16 сентябрда вазирлар учун тушлик ташкил этилади ва қўйидаги масалалар кўриб чиқилади:

  • 2015 йилдан кейинги даврда соҳани ривожлантириш
  • Болаларни эрта ёшиданоқ саломатлигига эътиборлироқ бўлиш
  • БССТ нингЕвропа ҳудудий идораси веб-сайтида қўйидаги ахборотлар берилган:

  • 2014 йил Ҳудудий кенгаш сессия;
  • Ҳудудий директорни тайинлаш ( инглиз тилида.) ;
  • Матбуот учун материаллар.
  • Матбуот вакиллари UN City мажмуасидаги брифингларда ОАВ вакиллари таклиф этилади (қўйидаги манзил бўйича Marmorvej 51, 2100 Copenhagen Ø, Denmark). Қўйидаги брифинглар ўтказилади

  • 2014 йил 16 сентябр, сешанба куни;
  • 10:30–11:00: Саломатлик-2020 европа сиёсати, саломатлик детерминанти ва миграция ва саломатлик масалаларига бағишланган брифинг;
  • 2. Чоршанба куни 17 сентябрда:

  • 0:30–11:00: вакцинацияга бағишланган брифинг;
  • 13:00–13:30: Болалар ва ўсмирлар саломатлигина бағишланган брифинг;
  • 13:45–14:15: озуқа ва озуқавий маҳсулотларга бағишланган брифинг;
  • 14:30–15:00: Аёллар саломатлигига бағишланган брифинг
  • This programme is preliminary and times/events may change. Journalists are requested to register in advance to attend the press events. Registration will close on Wednesday, 10 September, at 12:00 CET.
  • Қўшимча маълумотлар учун:

    Liuba Negru,

    ОАВ билан алоқалар мутахассиси

    БССТ Европа ҳудудий идораси,

    UN City

    Marmorvej 51 DK-2100 Copenhagen Ø

    Denmark

    Тел.: +45 45 33 67 89; +45 20 45 92 74 (моб.)

    Эл. почта: lne@euro.who.int

    Манба: euro.who.int