Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Идоралараро эксперт Кенгашининг 2014 йилнинг 10 июнидаги №123 қарори ижросини таъминлаш бўйича ЮНЕЙДС билан ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирлар.
Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Идоралараро эксперт Кенгашининг 10 июн 2014 йилдаги №123 қарорини таъминлаш мақсадида ЮНЕЙДС билан биргаликда амалга ошириладиган ОИВ инфекциясини даволаш, профилактикаси ва мониторинги бўйича хамкор чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Режа Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари С.Саидалиев томонидан тасдиқланган.
Ушбу режа қуйидаги асосий йўналишлардан иборат:
Хорижий мутахассисларнинг тажрибасидан фойдаланган ҳолда ОИВ инфекциясини даволашда препаратларга нисбатан резисцентликни назорат этиш тизимини ташкил этиш.
ОИВ инфекцияси устидан назорат соҳасида инновацион усулларни тадбиқ этиш, шу билан биргаликда илмий амалий изланишларни ўтказиш.
ОИВ инфекцияси, ЖАЙБЮК ва вирусли гепатитларни эпидемиологик назоратининг асосий жиҳатларини янада такомиллаштириш.
Эпидемиологик назорат ўтказиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани ва методологик жиҳатларни БЖССТ/ЮНЭЙДС кўрсатмаларига мувофиқ гармонизациялаш.
Юқорида келтирилган йўналишлар БЖССТнинг АРВТ терапиясини тайинлаш протоколини амалиётга тадбиқ этиш имконини бериб, ОИВ инфекциясини даволаш учун препаратларни резисцентлигини назорати соҳасида тадбирлар ўтказиш учун имконият яратади.
Ушбу ҳужжатлар асосида мутахассислар ОИВ инфекциясини даволаш соҳасида препаратларни резисцентлигини назоратининг методик йўналишлари бўйича ўқитиладилар. Шунингдек, ОИВ инфекциясини даволашда препаратларга резисцентликни аниқлаш учун беморларда тизимнинг амалдаги самарадорлигини текшириш борасида лаборатория текширувларини ўтказиш режалаштирилмоқда.
ОИВ инфекцияси билан зарарланишнинг вақтининг аниқланиши ва мутахассисларни бу соҳада ўқитилиши каби инновацион йўналишларни тадбиқ этилиши, ОИВ билан яшовчи шахсларни даволашда антиретровирус препаратларни танлаш ва ОИВни диагностикасига йўналтирилган маблағларни тўғри сарфлашга имконият яратади. Беморларни яшаш манзили бўйича кузатуви жойида диагностика жиҳозлари ва мавжуд бўлган диагностика усулларини анализ қилиш ва такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.
Режага янги диагностик технологияларни тарғиб этилиши бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш, замонавий текшириш услубларини қўлланилиши борасида миллий экспертлар жалб этиш тадбирлари киритилган. Бир ва бир нечта инфекцияларни анқловчи тезкор тестларни ўз ичига олувчи замонавий текшириш технологияларини қўлланилиш
самарадорлигини ва мақбуллигини аниқлаш учун кичик лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
ОИВ инфекциясининг эпидемиологик назорати борасида иккинчи авлод ўқув материалларини ишлаб чиқиш, хариталаш усули бўйича аҳолининг асосий гуруҳларини баҳолаш, танлаб олиш йўли билан аҳолининг инфекцияни юқтириб олишга мойил гуруҳларини баҳолаш, ОИВ инфекцияси, ЖАЙБЮК ва вирусли гепатитлар бўйича маълумотлардан фойдаланиш ва таҳлил қилиш ва шу масала бўйича мутахассисларни ўқитишнинг асосий жиҳатларини такомиллаштириш тадбирларининг амалга оширилиши тизим самарадорлингини яхшилайди.
Янги ишлаб чиқилган миллий услубий ҳужжатлар, маълумотларни интерпретация қилишда миллий мутахассисларнинг амалий билимларини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасида ОИТСга қарши курашиш тизимининг солохиятини кучайтириб, ушбу соҳада қарорларни қабул қилиш тасдиқланган маълумотларга асоссланади.