UZ RU
26.08.2014

Педагоглар ўз малакаларини оширдилар

Чирчиқда “Тиббиёт коллежларида малакали кичик тиббий ходимларни тайёрлаш сифатини оширишнинг самарали йўллари ” республика ўқув семинари бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги, шунингдек ўрта махсус, профессионал таълим маркази мувофиқ вазирлик ва идорлар, тиббий коллежлар вакиллари иштирок этдишди.

Тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, асосий эътибор соҳа ишчиларини профессионал маҳоратини, жумладан педагог қадрларни малакаларини оширишга қаратилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Президентимизнинг 2008 йилнинг 30 июлидаги “Ўрта ва профессионал таълим ходимларининг меҳнат тўлови тизимини моддий қўллаб қувватлаш ва такомиллаштиришни кўчайтириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида”, шунингдек 2012 йил 28 май ойидаги “Ўрта махсус –каб ҳунар муассасаларининг малакали педагогик ходимларни тайёрлаш ва таъминлаб бериш тизимини истиқболда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари ушбу соҳа бўйича муҳим дастуриамал бўлиб келмоқда.

Семинар доирасида тиббиёт коллежлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун алоҳида семинар ташкил қилинди.

– Биз ахборот- ўқитишнинг янги услубларини ва коммуникацион технологиялардан фойдаланиш нинг самарали йўллари бўйича зарурий кўникма ва билимлар олдик,-дейди Наманган тиббиёт коллежи директори У.Шерматов –Албатта, бу кейинги фаолиятимизда жуда муҳимдир.

Манба: www.uza.uz