UZ RU
27.08.2014

Хеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас

Қашқадарё вилоятида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида саломатлик ҳафталиги бўлиб ўтди.

Малакали кардиолог, невропатолог, терапевт, эндокринолог, педиатр каби 15 мутахассисдан иборат гуруҳ бир ҳафта давомида барча туманларда қарийб 5 минг нафарга яқин аҳолини кўрикдан ўтказди. Тиббий кўрик давомида касаллиги аниқланган беморларга вилоят маркази ва пойтахтимиздаги ихтисослашган клиникаларда даволаниш учун йўлланма берилди.

Манба: www.uza.uz