Соғлом бола мустаҳкам оилада камол топади
Президентимиз ташаббуси билан Соғлом бола йили, деб эълон қилинган жорий йилда махсус давлат дастури асосида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва уларда ҳар жиҳатдан соғлом фарзандлар камолга етишига эришиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Дастур ижроси доирасида Самарқанд шаҳрида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Марҳабо Ғафурова қуйидагиларни гапириб берди.
– Соғлом бола ҳар томонлама мустаҳкам, ижтимоий-маънавий соғлом муҳит барқарор бўлган аҳил оилада камолга етади, – дейди М.Ғафурова. – Бу биринчи навбатда ота-она зиммасига улкан масъулият юклайди. Улар оила аталмиш муқаддас қўрғонга ҳар томонлама тайёр бўлиб қадам қўйиши, ўзлари ва фарзандлари соғлиғига эътиборли бўлиши зарур. Шундан келиб чиқиб, дастурда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида оила ва никоҳ масалаларида кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб бориш, йигит-қизларни турмушга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Ана шу мақсад йўлида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида таълим муассасалари, маҳаллаларда ёшлар иштирокида учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида қизларнинг кийиниш маданиятига бағишланган кўрик-танлов ўтказдик. Бу тадбирлар орқ
ли ёшларни оилага тайёрлашнинг муҳим жиҳатлари, никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти, ўн икки йиллик узлуксиз таълимнинг барча учун мажбурийлиги, коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш юзасидан атрофлича маълумотлар берилди. Дастурда белгиланганидек, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида йил бошидан буён юз минг нафардан зиёд фертиль ёшидаги хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. 3 минг 500 нафардан ортиқ ҳомиладор аёллар, ёш болали оналар саломатлиги ҳудудий поликлиникаларнинг доимий назоратига олинди. Бунинг натижасида болаларнинг турли касаллик ва нуқсонлар билан туғилиши кескин камайди. Хотин-қизларнинг саломатлигини таъминлашда спортнинг ўрни ва аҳамияти катта экани инобатга олиниб, таълим муассасалари қошида қизлар учун қўшимча спорт тўгаракалари фаолияти йўлга қўйилди. Маҳаллалардаги спорт иншоотларида ҳудудда истиқома
т қилувчи аёлларнинг ҳам спорт билан шуғулланиши учун имконият яратилди. Бу борадаги тарғибот ишларини кучайтириш ҳамда спортчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар спорт фестивали”, “Гимнастика барча учун”, “Соғлом оила”, “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи” каби мусобақалар уюштирилди. Спорт билан мунтазам шуғулланаётган 2 минг 700 нафардан зиёд ўқувчи-қизларга Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан спорт кийимлари тарқатилди. Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Шаҳримизда азалдан ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаётган сулолалар, ҳатто маҳаллалар мавжуд. Лекин уларнинг аксарияти тегишли тартибда рўйхатдан ўтмай ёки «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлмасдан, норасмий тарзда фаолият кўрсатиб келаётган эди. Шу боис бу йил “Ҳунарманд” уюшмаси, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда ҳар бир маҳалла
даги ҳунарманд хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантирдик. Уларга давлатимиз томонидан яратилаётган имтиёз ва қулайликлар ҳақида маълумот берилиб, расмий рўйхатдан ўтган ҳолда иш олиб боришига эришилмоқда. Шу йилнинг биринчи ярмида корхона ва ташкилотлар, асосан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан хотин-қизлар учун 677 янги иш ўрни яратилди. Вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказилган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги энг яхши тадбиркор аёл лойиҳаси танловларида қатнашган юздан зиёд хотин-қизларнинг истиқболли лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Хусусан, хизмат кўрсатиш соҳасидаги энг яхши тадбиркор аёл лойиҳаси бўйича ғолибликни эгаллаган Хуршида Ҳақбердиевага бизнес фаолиятини кенгайтириш учун “Микрокредитбанк” томонидан 48 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилди. Жорий йилда касб-ҳунар коллежини битирган қизларнинг 150 нафардан ортиғи имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини бошлади. Оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда
энг муҳим йўналишлар бўйича маҳаллаларда ташкил этилган секторлар фаолияти ҳам ижобий самара бермоқда. Жумладан, саломатлик сектори аъзолари томонидан
маҳаллаларда хотин-қизлар, айниқса, ҳомиладор аёллар соғлиғи доимий назоратга олинган бўлса, бандлик сектори бўйича ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Таълим-тарбия, оилага кириш йўналишларида ҳам мавжуд муаммолар мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида жойида ҳал этилаётир.
Бу каби чора-тадбирлар “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминламоқда.
Манба: www.uza.uz