UZ RU
18.08.2014

Мамлакатимиз тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз ифодасини топмоқда

Шу йилнинг 18 август куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Мустақиллик йилларида мамлакатимиз тиббиёт тизими тубдан ислоҳ қилинганлиги, эришилган натижалар ва истиқболдаги устувор вазифалар” мавзуидаги навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда республика даражасидаги даволаш муассасалари раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Ушбу йиғилиш бўйича тўлиқ маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтида нашр қилинган Пресс-релизда берилган.