11.08.2014
Оналик ва болалик саломатлигини муҳофазалаш дастури бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг ҳар уч ойлик мажлиси бўлиб ўтди
Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазир ўринбосари Л.Н.Тўйчиев раҳбарлигида оналик ва болаликни муҳофазалаш дастури бўйича
Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг ҳар уч ойлик мажлиси ўтказилди.
Оналик ва болаликни ҳимоялаш бўйича муассасалар раҳбарлари билан бирга мажлисда Европа Делегациясининг Ўзбекистон
Республикасидаги ваколатхонаси вакили жаноб Доминик Уотерс, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили Роберт Фудерич, Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш сектори бўйича ривожланиш халқаро агентлик вакиллари, жумладан БССТ, ЮНФПА, Германия КfW ривожланиш банки, Жаҳон банки, Германия халқаро алоқалар агентлиги вакиллари иштирок этдилар.
Ушбу йиғилиш бўйича тўлиқ маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтида нашр қилинган Пресс-релизда берилган.