UZ RU
11.08.2014

Аҳоли саломатлиги йўлида

Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани Мирзамурод Абдуллаев номидаги қишлоқ врачлик пункти “Ойбўйир” ва “Оқ ёп” овул фуқаролар йиғинларидаги 6 ярим минг нафарга яқин аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатади.

Тиббий муассасанинг физиотерапия, лаборатория, болалар ва аёлларни кўрикдан ўтказиш хоналари замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари иштирокида овуллар аҳолиси ўртасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди ва соғломлаштириш тадбирлари бажарилди. Айни пайтда эрта турмуш қуришнинг нохуш оқибатлари, гиёҳвандликнинг инсон саломатлигига салбий таъсири ва юқумли касалликлар бўйича тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.

Манба: uza.uz