UZ RU
08.08.2014

Ёшлар орасида ОИВ инфекциясининг профилактикаси

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2013 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшлар умумтаълим мактаблари, академик лицейлари ва касб ҳунар коллежлари ўртасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, унинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари, оилада маънавий ва жисмоний жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялаш, уларни ОИВ/ОИТС, гиёҳвандлик ва бошқа шунга ўхшаш салбий кўринишлардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган соғлом маънавий ахлоқий муҳитни барпо қилишда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича Халқ таълими вазирлиги ҳамда таълимни ривожлантириш Республика маркази билан ҳамкорликда мультимедиа вариантидаги видеодастур Республика ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари томонидан тайёрланди. Бундан ташқари умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари, академик лицей ва касб ҳунар коллежлари талабалари орасида ОИВ инфекцияси профилактикасига бағишланган маърузалар олиб бориш учун услубий, ҳамда ўқувчи ва талабалар учун ўқув қўлланмаларининг лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.