ОИВ инфекцияси масалалари узлуксиз телефон тармоғи йўлга қўйилди.
2014 йил 6 августдан ОИВ инфекцияси (Одам иммунитет танқислиги вируси) масалалари бўйича узлуксиз телефон тармоғи йўлга қўйилди. Ушбу телефон тармоғи “Ҳаёт йўли” номини олди. “Ҳаёт йўли” – бу ОИВ инфекцияси масаллари бўйича ягона телефон тармоғи бўлиб, ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва даволаш масалалари тўғрисида аҳолини хабардорлигини ошириш учун яратилган. “Ҳаёт йўли”да Ўзбекистон Республикаси ва хорижда тайёргарлик ва амалиётдан ўтган юқори малакали мутахассислар томонидан маслаҳат берилади.
Ушбу мутахассислар абонентларга қуйидаги масалалар бўйича маслаҳат беради:
ОИВ инфекцияси, юқиш хавфи ва олдини олиш чоралари;
Ўсмирларни ОИВ инфекцияси юқишига олиб келадиган хавфли хулқ –атворини олдини олиш учун ота-оналар қандай чораларни амалга оширишлари кераклиги тўғрисида;
ОИВ инфекциясига аноним ва бепул текширилиш имкониятлари, ОИВ инфекциясига ихтиёрий текширилиш, руҳий-ижтимоий маслаҳат берувчиларнинг манзили;
Республикамизнинг барча ҳудудларидаги ОИТСга қарши кураш марказларининг манзиллари.
Эслатиб ўтамизки, қўнғироқ қилган абонентларнинг суҳбатлари мутахассислар томонидан конфиденциал ва анонимликка риоя этилади.
Ўзбекистоннинг исталган жойидан 230-75-29 рақамига қўнғироқ қилиб, абонент ОИВ инфекциясига тааллуқли уни қизиқтирган саволларига жавоб олиши мумкин.
Тармоқ жадвал асосида душанбадан жумага қадар соат 08.00-20.00 гача, шанба куни соат 08.00-17.00 гача ишлайди.
“Ҳаёт йўли” хизматлари бепул амалга оширилади.
Узлуксиз тармоқ иши Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш марказида БМТнинг Тараққиёт Дастурини Ўзбекистондаги ваколатхонаси техник кўмагида лойиҳаси кўмаги асосида фаолият кўрсатади.