UZ RU
17.07.2014

USAID туберкулёз диагностикаси учун жиҳозлар тақдим этди

Ўзбекистон туберкулёз диагностикасини тез амалга оширувчи янги тўртта аппаратни олди

Халқаро тараққиёт бўйича АҚШ агентлиги (USAID) 16 июлда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш Вазирлигига туберкулёз бўйича тез ташҳисини ва рифампицина(Xpert MTB / RIF) барқарорлигини тез аниқловчи тўртта ускуна тақдим этди.

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси матбуот хизматининг хабар беришича, ускуна тақдим этиш маросими Фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий ихтисослаштирилган марказида бўлиб ўтди ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирининг биринчи ўринбосари Асилбек Худаяров, АҚШнинг в.б элчиси Филипп Казнет ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили иштирок этишди.

Xpert MTB / RIF тўртта тестини молиялаштириш (271 минг АҚШ доллари) USAID томонидан амалга оширилди. Ушбу тест бир вақтнинг ўзида туберкулёз ва рифампицинга нисбатан чидамлиликни икки соатни ичида аниқлаб беради ва тест ўтказилган куниёқ керакли даволаниш жараёни белгиланади.

Замонавий ташҳис ускунаси тиббий муассасаларга тўғри даволаниш имкониятини бериб, туберкулёзни тарқалиб кетишини олдини олади. Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда 17 та Xpert MTB / RIF тестлари қўлланилмоқда.

1992 йилдан бери USAID Узбекистонга 356 млн.доллардан кўпроқ миқдорда техник ёрдам кўрсатган. Ушбу ҳамкорлик туберкулёз касаллигини ва ундан ҳалок бўлаётганлар миқдорини камайтиришга олиб келмоқда.

Манба: gazeta.uz