UZ RU
18.07.2014

Наркотик моддаларни сақлаш талабларига ўзгаришлар киритилди

Наркотик моддаларни сақлаш талабларига ўзгаришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг (2014 . 30.06 даги № 1048-1 рақам остида АВ томонидан қайд қилинган) наркотик, психотропик моддаларни сақлаш техник талабларига ва прекурсорлари тўғрисидаги қўшма қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Шунингдек, ушбу Низомда зарурий ҳолатларда наркотик ва психотроп моддаларни сақлаш режимининг ҳарорати, уларни қулфланган ва муҳрланган музлатгич камераларида, фақатгина Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наркотик ва психотроп моддалар ҳамда прекурсорлар айланиши билан шуғулланишга ҳуқуқ берувчи лицензиясига эга бўлган юридик шахс раҳбари маъсулияти асосида сақланиш меъёрлари киритилган.

Шунингдек Тиббий мақсадларда қўлланувчи (тез ёрдам машиналаридаги) наркотик ва психотроп воситалар тиббий қўттиларда сақланиши тўғрисидаги меъёрлар ҳам кўрсатиб ўтилган.

Биринчи тоифали объектларни сақлаш жойларини техник жиҳатдан мустаҳкамлаш талабларига ҳам ўзгартиришлар киритилган.

Жумладан, сақланиш жойи панжарадан 3 м масофдан кам бўлмаган яширин ҳудудларга эга бўлиши лозим. Панжарадан энг яқин сақланиш жой 3м дан кам бўлмаслиги керак (олдингисида 10 м бўлган).

Манба: norma.uz