UZ RU
05.07.2014

Республика ОИТСга қарши кураш маркази мутахассисларининг хизмат сафари

Мақсад: ОИВ инфекциясини онадан болага юқиш ҳолатларини ўрганиш, ҳамда Тошкент вилоят даволаш-профилактика муассасаларига амалий ёрдам бериш.

Ушбу мақсадда Республика ОИТСга қарши кураш марказининг 51- сонли 2014 йил 27 июндаги буйруғига асосан марказ мутахассислари Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш марказларига хизмат сафарига чиқиб келдилар.

Ишчи гуруҳ томонидан шу мавзуга оид қатор тиббий хужжатлар ўрганиб чиқилди ва айрим хато –камчиликлар аниқланди. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида бир қанча тавсия ва таклифлар берилди.