Узбек радиосида ОИТС хакида маълумот
25.06.2014 да Ўзбекистон миллий радиокомпаниясининг “Машъал” радиоканалининг “Шифокор минбари” эшиттиришида ҳамда “Ўзбкистон” радиоканалининг эшиттиришида Тошкент шаҳар наркология диспансери мутахассиси Пулатов Жамшид билан биргаликда Республика ОИТСга қарши курашиш маркази Профилактика ва эпидемияга қарши ишлар бўлимининг мутахассиси иштирок этди. Радиоэшиттиришлар 26 июнь “Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш” кунига бағишланган бўлиб, уларда гиёҳвандлик, кашандалик каби иллатлар ҳамда уларнинг салбий оқибатларидан бири бўлмиш ОИВ инфекциясининг келиб чиқиш сабаблари, уларни аниқлаш усуллари ва олдини олиш чоралари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек эшиттиришларда миллий қадриятларимизга зид бўлган салбий иллатларнинг ёшлар орасида тарқалмаслиги учун оиланинг аҳамиятига алоҳида урғу берилди. Эшиттириш давомида мутахассислар тингловчилар билан жонли мулоқотга киришиб, уларнинг саволларига тўлиқ ва атрофлича жавоб беришди.