UZ RU
01.07.2014

Республика илмий-амалий конференцияси утказилди

Жорий йилнинг 27 июн ойида Халқаро Бизнес марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ва Тошкент шаҳар тиббиёт академияси “Вирусли, бактериали ва паразитар касалликлар: сифатли профилактикадан самарали терапиягача”мавзусида навбатдаги республика илмий-амалий конференцияси ўтказди.

Конференцияда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари, илмий-тадқиқот институтларининг етакчи мутахасссислари, Тошкент Тиббиёт Академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг инфекцион касалликлар кафедралари, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари, инфекцион касалликлар бўйича пойтахт ва туман клиникалари, санитар-эпидемиологик хизмат мутахассислари, хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган инфектология, микробиология, вирусология ва эпидемиология соҳасидаги етакчи мутахассислар иштирок этдилар.

Конференцияда Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришган даврининг биринчи йиллариданоқ, тиббий хизмат ривожланишига комплекс тарзда ёндошиб, касалликни бошланиш давриданоқ аниқлаш соғлиқни сақлаш профилактикасини такомиллаштириш бўйича асосий вазифа эканлигини тушуниб етди ва айнан ушбу вазифа ечимига катта эътибор қаратди.

Қабул қилинган изчил чора-тадбирлар натижасида аҳоли орасида инфекцион касалликлар бўйича эпидемиологик ҳолатларни барқарорлиги таъминланди.

Ушбу муваққиятларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасини ривожланитириш давлат дастурларида, Президент Фармонларида, Ҳукумат Фармойишларида, шунингдек бошқа бир қатор маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан олиб борилган дастур ва лойиҳаларда ўз аксини топган Ҳукуматимиз ва албатта, Президентимизнинг шахсан ўзлари томонидан олиб борилган тўхтовсиз эътибор туфайли юзага чиқди.

2014 йил мамлакатимизда «Соғлом бола йили» сифатида эълон қилинди ва ушбу йилнинг биринчи дастурларидан бири янги турдаги эмлаш воситаларини жорий қилиш ва вакцинация кўламини кенгайтириш нуқтаи-назаридан болалар иммунизация тақвимини такомиллаштириш ҳисобланади.

Бугун мамлакатимиздаги Иммунизация Миллий календарига мувофиқ 10 дан ортиқ инфекцион касалликлар бўйича эмлаш чора-тадбирлари ўтказилмоқда.

Иммунопрофилактика бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Халқаро координация қўмитаси (ХКҚ) ва иммунопрофилактик тадбирлар бўйича Миллий техник эксперт гуруҳи янги вакциналар календарини киритиш бўйича ишларни амалга оширмоқда.

Профилактик эмлаш календарига асосан 2-3-4 ойлик болаларни бешта касалликка қарши таъсир кўрсатувчи пентавал вакцинаси, 2 ва 3 ойлик болаларни ротавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмлаш чора-тадбирлари киритилган.

Бундан ташқари, 2015 йилдан бошлаб, бир ёшгача бўлган болаларни зотилжам инфекциясига қарши, 2016 йиилдан бошлаб эса 10-11 ёшдаги қизларни бачадон бўйни саратонини чақирувчи инфекцион омил ҳисобланган инсон папиллом вирусига қарши вакцина билан эмлаш режалаштирилмоқда.

Мустақилликдан кейинги муваффақиятлар ҳақида гапирар эканмиз, 1995 йилдан бошлаб мамлакатимизда «Вакцинацияни кенгайтириш» миллий дастури фаолият кўрсатаётганлигини ва ушбу дастурга мувофиқ 5 ёшгача бўлган болаларни полиомилетга қарши оммавий эмлаш тадбири олиб борилиб, натижада, мамлакатда полиомилет умуман бартраф этилиб, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан «Ўзбекистон-полиомиелитдан озод ҳудуд» истиқболли халқаро серификати билан тақдирланганлигини алоҳида таъкидлашимиз жоиз.

Охирги ўн йилликда Республикада полиомиелит, қизилча, гепатит В вирусига қарши вакцинация миллий кунлари олиб борилиб, 98-99% болалар ушбу кун доирасида эмланди.

Мутахассислар томонидан охирги 15 йил ичида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан инфекцион касалликларга қарши курашиш бўйича бир қатор дастур ва лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида бир қатор инфекцион касалликларни бошқариш кўрсаткичлари фақатгина биттага тушганлиги алоҳида таъкидланмоқда.

Шундай қилиб, 2013 йилда 1991 йилга нисбатан вирус гипатетлари 7,4 мартага, гепатит А вируси 5,9 мартага, гипатет В вируси 115,4 мартага камайтирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар келтирилмоқда.

Ўзбекистонга бошқа давлатлардан А (Н1N1) грипп тури ва бошқа карантин, шунингдек ўта хавфли инфекцион касалликларни олиб киришни бартараф этиш бўйича кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилди.

Глобал фонднинг мамлакатимизда безгакка қарши олиб борган дастури натижасида 2000 йилда ушбу касаллик динамикасининг бирдан камайиши кузатилди ва 2009 йилдан ҳозирга қадар ушбу касаллик умуман рўйхатдан ўтказилгани йўқ.

Шунга қарамасдан инфекцион касалликлар инсон касалликлари орасида энг етакчи ўринни эгаллаб келмоқда.

Конференцияда давомида гапириб ўтилган вирусология, иммунология, амалий фармакологиянинг замонавий ютуқлари мутахассисларга этиология, патогенеза ва бошқа кўплаб касалликлар бўйича билим ва малакаларни такомиллаштиришга, тажрибалар оширишга, ушба касалликларни даволашда муайян ютуқларга эришишга имкон берди.

Конференцияда ёш аспектларидаги инфекцион патологиянинг долзарб масалалари тўлиқроқ муҳокама этилиб, секцион йиғилишлар ўткир ичак касалликлар, вирус гепатитлари, ўта хавфли инфекциялар, ОИВ, асаб тизимларидаги инфекцион касалликлар ва антибиотикорезистентлик масалаларига бағишланди.