Ёшлар - соғлом турмуш тарафдори
Наманган вилояти Учқўрғон педагогика коллежида “Биз – соғлом турмуш тарафдоримиз!” деб номланган ёшлар акцияси бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 6 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда ОИВ/ОИТС касаллиги, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби иллатларнинг нохуш оқибатлари ва уларнинг олдини олишга бағишланган давра суҳбатлари, марафон ҳамда “Биз – соғлом турмуш тарафдоримиз!”, “Гиёҳвандлик – аср вабоси”, “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” мавзуларида иншо ва расмлар танлови ўтказилди.
Тадбир доирасида вилоятдаги касб-ҳунар коллежларининг иқтидорли ўқувчилари иштирокида “Биз – Ватан фарзандлари, умид ниҳолларимиз” шиори остида концерт дастури намойиш этилди.
Манба : uza.uz