UZ RU
21.05.2014

Онкологлар семинари

Наманганда бўлиб ўтган илмий-амалий семинар онкологиянинг долзарб масалаларига бағишланди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика онкология илмий маркази, Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоят даволаш-профилактика муассасаларида фаолият юритаётган онколог, пульмонолог, терапевт ва рентгенологлар, умумий амалиёт шифокорлари иштирок этди.

Семинарда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Жаҳон жамоатчилигини ташвишга солаётган ўсма касаллигининг олдини олиш ва уни даволаш бўйича олиб борилаётган илмий ва амалий ишлар юзасидан маърузалар тингланди.

Манба: uza.uz