UZ RU
15.05.2014

Ғолиб – мамлакат босқичига

Нукусда бўлиб ўтган “Ҳамшира – 2014” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 14 нафар ҳамшира ўз билим ва малакасини намойиш этди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан, тизимга замонавий технологияларни жалб этиш, кадрлар малакасини оширишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Қорақалпоғистон Республикаси тиббиёт муассасаларида ўн олти минг нафардан ортиқ ҳамшира меҳнат қилмоқда.

"Соғлом бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган танловда Нукус шаҳридаги кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими ҳамшираси Гулойим Жиянбоева биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Иккинчи ўрин Тахтакўпир тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиника ҳамшираси Гулзия Яқипбоевага насиб этган бўлса, Чимбой тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника ҳамшираси Палзира Жуманова учинчи ўринга муносиб топилди.

Манба : uza.uz