UZ RU
29.04.2014

Ўзбекистон ва ХМТ муносиб меҳнат дастурини имзоладилар

Дастур ХМТ ва Ўзбекистонни 2014 йиданғ2016 йилгача ҳамкорлигининг муҳим томонларини аниқлаб беради.

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Ўзбекистон ҳукумати ва бошқа ижтимоий ҳамкорлар билан бирга уч йил учун (2014-2016) техник ҳамкорлик дастурини имзоладилар,-дея хабар беради БМТ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг расмий сайтида.

Муносиб иш дастури 25 апрелда Аҳолининг меҳнат ва ижтимоий ҳимоялаш вазири Ахмат Хаитов ва Савда-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов ва Ўзбекистан касаба уюшмаси Федерацияси раислари томонидан имзоланди.

Дастурни халқаро ташкилот номидан Шарқ ва Ўрта Осиё учун ХМТ бюроси ва муносиб иш масалалари бўйича техник мадад Гуруҳлари директори Димитрина Дмитровна имзолади. Муносиб иш дастури ХМТ ва Ўзбекистон Республикасини ҳамкорлигининг муҳим вазифаларини ва доирасини аниқлайди.

Дастурнинг асосий вазифалари халқаро меҳнат меъёрлари, меҳнат бўйича асосий принциплари ва ҳуқуқларининг ривожланиш босқичи, ижтимоий диалогни ривожлантириш, меҳнат бозорида фаол сиёсатни амалга ошириш орқали бандликка кўмаклаштириш ва меҳнатни ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш ва ижтимоий ҳимоя тизими қамровини кенгайтиришдан иборатдир.

ХМТ дастури доирасида бола меҳнатини илдизи бўйича чора-тадбирлар Миллий режасини амалга татбиқ этилишини қўллаб қувватлайди. Шунингдек, дастур меҳнат шароитини яхшилаш ва қишлоқ хўжалигидаги бандликни самарали йўлга қўйишга қаратилган бўлиб, бу муносиб меҳнатнинг халқаро меъёрлари ва принципларига мувофиқ таъминлашга имкон беради.

ХМТ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимининг бир қисми бўлгани учун, ушбу дастур БМТ учун янги имкониятлар очади. Ушбу имкониятлар айнан бутун дунёдаги энг яхши амалиётларни, ихтисослаштирилган агентликлар тажрибаси ва заҳираларини, мамлакатимиз талабларига мослаштирган ҳолда ривожлантириш мақсадида амалга татбиқ этилади.

Манба : gazeta.uz