UZ RU
25.04.2014

Тиббий хизматдан аҳоли мамнун

Андижон вилояти Асака туманидаги “Файзиобод” қишлоқ врачлик пункти етти мингдан зиёд аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатади.

Муассасадаги муолажа, лаборатория, стоматология, физиотерапия, эмлаш, аёллар маслаҳатхоналари ҳамда фитобар замонавий усулда жиҳозланган. ҚВП врач ва ҳамширалари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, ташхис қўйиш ва самарали даволашдан ташқари оилада соғлом турмуш шартлари, болалар саломатлиги, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бормоқда.

Манба : uza.uz