Демографик кўрсаткичлар асосидаги таҳлилий маълумотнома
Ўзбекистон Республикаси статистикаси бўйича Давлат қўмитасининг далилларига кўра, охирги йилларда тўғиш кўрсаткичларининг ошиб бораётганлиги таъкидланмоқда. 2011 ва 2012 йилларга келиб, республикада янги тўғилган болалар миқдори 622835 ва 625106 нафарга етди .
Бугунги кунда тўғилиш кўрсаткичларининг ўсиши 1980 йиллардаги Собиқ Совет даврида ўтказилган демографик сиёсатга бориб тақалмоқда.
Бу йилларда Совет ҳукумати маънавий ва моддий томондан Ўзбекистонда тўғиш жараёнини кўпайтиришга ҳаракат қилишди ва 1980 йилда болалар тўғилиш кўрсаткичи 540047га етган бўлса, 1988 йилга келиб 714454 нафар ҳисобланган.
Тўғилиш даражасининг юқори кўрсаткич тенденцияси (668807 дан 723420 гача кўпайган) 1990 йилларни ўрталаригача давом этган.
Натижада, 1980-90 йилларда болалар тўғилиш миқдорини ўсиши ҳозирги вақтга келиб ўз самарасини кўрсатмоқда.
-1991 йилда тўғиш ёшидаги аёллар миқдори 4,8млн. бўлса, 2013 йилда эса бу кўрсаткич 8,56 дея,-тасдиқланди (ўсиш миқдори-70%);
-1991 йилга келиб, Ўзбекистонда турмушга чиққанлар миқдори 270,3 мингтага бориб етган ва 2000 йилда 168,9 мингтага, 2013 йилга келиб,ушбу кўрсаткич 303,7 мингача бориб етди (2000 йилда 79,8% миқдорида ўсган);
- ҳомиладор аёлларнинг аксариятининг биринчи ва иккинчи ҳомиласи ҳисобланади (2013 йилга келиб, 46,9%, ғ1 бола, 32,5%ғ 2 нафар).
Республикада олиб борилаётган тўғри сиёсат охирги йилларда самарали демографик тенденцияга олиб келди ва 80-90 йилларда пайдо бўлган юқори тўғилиш жараёнини 1,5 марта камайтирилишга эришилди.
Шундай қилиб, 1991 йилда тўғилиш кўрсаткичи 34,5 га етган бўлса, 2013 йилга келиб ушбу кўрсаткич 2 1,8 ни ташкил этди(оператив далиллар), фертил ёшидаги аёллар коэффициенти (битта репродуктив ёшдаги аёлга ўртача тўғилиш тўғри келади) 1991 йилда 4,2% га тўғри келса, 2013 йилда 2,5% га бориб етади.
Бу эса оилага бўлган ижтимоий ёндошувни ўзгартириб, тўғишга бўлган маъсулиятни оширишга хизмат қилди.
Аҳоли орасида тўғилиш кўрсаткичини ошириш, қайсидир маънода барқарор оила ва никоҳ ипларини мустаҳкамловчи омил ҳисобланади.
2013 йилда республикада аҳолининг 1000 нафаридан 6,5% миқдори турмуш қўрган бўлса, шундан 1,2% ажрашган. Ушбу кўрсаткич фақат шаҳарда яшовчи аҳолига тегишли ҳисобланади, қишлоқда яшовчи аҳолининг эса 5,7% турмуш қурган бўлса, ажралиш кўрсаткичи 0,4% га бориб етади.
Туб аҳолининг репродуктив тузилмаси таҳлил қилинаётган йилда сезиларли даражада ўзгарди. Ижтимоий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, туб аҳолининг аксарияти кўп фарзандликдан ўртача фарзандлик кўрсаткичига ўтди.
2005 йилдаги ижтимоий сўровларга кўрса, қишлоқ туб аҳалоси оилалари ўртача 4-5 фарзандли бўлишни ҳоҳлаган бўлса, шаҳар аҳолиси 2-3 фарзандли бўлишни ҳоҳлаган ( 2005 йилда олиб борилган ижтимоий тадқиқот “Ўзбекистан: Дунё миқёсида ўз ўрнини қидирмоқда” ).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Ижтимоий Тадқиқотлар Институти олиб борган сўровларга кўра, 2013 йилда бир оилага тахминан 2 фарзанд тўғри келади. Турли хил ёшдаги респодентлар сўров қилинганда, ўртача фарзанд кўриш миқдори 2-3 ни ташкил қилди. (54% респондентлар 2-3 фарзанд кўришни, 28%-3 фарзанд, 18%-4 фарзанд кўришни афзал қўрадилар).
Мустақиллик йилларидан кейин Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг тубдан ўзгартириш натижасида асосий хусусиятлар қўйидагилардан иборат янги демографик репродуктив вазият юзага келди:
-Аёллар репродуктив саломатлигини яхшилаш натижасида, уларни фарзанд кўриш орасидаги давр 3-4 йилга чўзилди. ( 2013 йилда 95,6% йилда);
-Умумий тўғиш тузилмасида биринчи ва иккинчи фарзандлар тўғилиши нисбатан юқорироқ (2013 йилда - 79,4%);
- 20-29 ёшдаги аёлларнинг фарзанд кўриши бошқа ёшга нисбатан юқорироқ миқдорни ташкил қилмоқда ( 2013 йилда – 84,2%);
- Болалар ва оналар ўлими сезиларли даражада камайди;
- Аҳоли умри доимий узайиши;
Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитасининг тахминий далилларига кўра, статистика бўйича, 2013 йилда республика бўйича 678904 болалар тўғилиши рўйхатга олинди.
Аммо таҳлиллар 2013 йилда болалар тўғилишининг ушбу миқдори 642036 га етганлигини кщрсатди, шунингдек 2012 йилда ушбу миқдор 14308 га етди ва ўтган йилларда 18437 тўғилган болаларнинг 4123 нафари тўғилмасдан оламдан ўтган болалар ҳисобланади. Шундай қилиб, 2013 йилда республика бўйича 642036 нафар бола тўғилди.
Аҳоли репродуктив саломатлиги Республика маркази директори, профессор : М.Каттаходжаева