Бутунжаҳон эмлаш ҳафталиги: “Эмланишга тайёрмисиз?”
Бутунжаҳон эмлаш ҳафталиги апрель ойининг сўнгги ҳафтасида (24-30) нишонланади. Унинг мақсади саломатликни таъминловчи энг катта омил – барча ёшдаги инсонларни, хусусан болаларни олдини олиш мумкин бўлган касалликларга қарши эмлашни тарғиб қилишдир.
Ушбу ғоя ротавирус инфекцияси ва ротавирус вакцинаси масалалари бўйича Тошкентда бўлиб ўтган илмий конференцияда ҳам илгари сурилди. Шунингдек тиббиёт ходимларини мазкур йилнинг июль ойида янги вакцинани тақдим этишга тайёрлаш масалалари ҳам конференцияда муҳокама қилинди. Конференцияга 80та иштирокчи, жумладан ЖССТ Европа бюросининг икки нафар етакчи мутахассиси таклиф этилган.
Бутунжаҳон эмлаш ҳафталиги болалар ва ўсмирларни эмлаш нақадар муҳим эканлигини жамоатчиликка билдиришга хизмат қилади. Мазкур ҳафталикни ўтказишда барча мамлакатлардаги ҳукуматлар, ЖССТ, ЮНИСЕФ ва уларга ҳамкор ташкилотлар ҳамда жамоатчилик иштирок этади. Мазкур йил ҳафталигининг шиори “Сиз эмланишга тайёрмисиз?” – ота-оналар ва ўсмирларга қаратилга бўлиб, уларни эмлаш масалаларидан хабардорлигини оширишга ҳамда ўзлари ва оилаларини вакциналар ёрдамида касалликлардан ҳимоя қилишга ундайди.
Эмлаш ҳар йили 2-3 миллион ҳётни асраб қолади. Болаларни ўлимга олиб келадиган касалликлардан асраган ҳолда вакциналар уларнинг соғлом бўлишларига ёрдам беради. Шуниси муҳимки, эмлаш имкон қадар ҳаммани, хусусан алоҳида сабабларга етиб бориш қийин бўлган ва ажралиб қолган оилалар, оналар ва болаларни ҳам қамраб олишга имкон беради. Эмлаш келгуси авлодлар учун биз қила оладиган энг самарали ва молиявий жиҳатдан кам харажатли инвестициялардан биридир.
Диареянинг олини оладиган ротавирус вакцинаси бу йил миллий миқёсда тақдим этилади. 2013 йил декабридан 2014 йил мартигача ЖССТ ва ЮНИСЕФ биргаликда ротавирус вакцинаси билан эмлаш тадбирларида иштирок этадиган тиббиёт ходимлари учун ўқув семинарларини ўтказишди. ЖССТ хавсиз эмлаш модуллари маҳаллий шарт-шароитларга мослаштирилди ва Ўзбекистондаги қўлланиадиган расмий ўқув материали сифатида тасдиқлаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилди. Коммуникация материаллар ЮНИСЕФ ва ЖССТ томонидан тайёрланди ва соғлиқни сақлаш тизими бошланғич бўғинларига вазирлик орқали тарқатилди.
Жаҳон миқёсида 2011 йилда гўдакларнинг тахминан 83 фоизи бўғма, қоқшол ва кўкйўталга қарши вакциналарнинг уч дозаси билан эмланди. (DPT 3). Бу учта касаллик 5 ёшдан кичик болалар ҳаёти учун жуда хавлидир. Дунёдаги гўдакларнинг бештасидан биттаси – болаларнинг деярли 20% - ҳаётни сақлаб қолувчи бўғма, қоқшол ва кўкйўталга қарши вакциналарнинг уч дозасидан маҳрумдир. Эмланмаган ана шу “бешинчи бола,” ўлимга олиб келувчи касалликлар олдида ҳимоясиздир.
2011 йилда бешта минтақа 90% дан ортиқ болаларни DTP3вакцинаси билан эмлашга муваффақ бўлди: Марказий ва Шарқий Европа, Шарқий Осиё ва Тинч океан минтақаси, саноати ривожланган мамлакатлар, Лотин Америкаси ва Кариб ороллари ҳамда Яқин Шарқ ва Шимолий Африка . 2011 йилда 123 мамлакатда 90% дан кўп гўдаклар қизамиққа қарши эмланган. 2000 and 2011 йиллар орасида қизамиқдан ҳалок бўлиш ҳоллари 71% гача камайди .
1991 йилдан бери Ўзбекистон вакциналар ёрдамида олдини олса бўдадаган касалликларга қарши эмлаш соҳасида катта ютуқларга эришди. Агар 1993-1994 йилларда малакатдаги болаларнинг 45-60 фоизи бешта олдини олса бўладиган касалликлар, яъни полиомиелит, бўғма, кўкйўтал, қизамиқ, қоқшолга қарши эмланган бўлса, 2012 йилда эмлаш қамрови 95% дан ортиқ бўлди (манба – Эмлаш бўйича хулоса, ЖССТ ва ЮНИСЕФ, 2013).
Ўзбекистонда янги Рота (Rota) вакцинаси тақдим этилар экан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЖССТ ва ЮНИСЕФ эътибори эмлаш қамрови ҳамма учун тенг бўлишига, яъни ҳар бир бола, айниқса имкониятлари чекланган ёки узоқ жойларда яшовчи болалар вакциналар ёрдамида олдини олиш мумкин бўлган касалликларга қарши тўлиқ эмланишларини таъминлашга қаратилади.
Бутунжаҳон эмлаш ҳафталиги барча ҳукуматларга етказмоқчи бўлган энг муҳим хабарлардан бири – эмлаш иқтисодий жиҳатдан ҳам манфаатлидир. Сўнгги тадқиқотларга кўра, 2011-2020 йилларда дунёдаги 72та энг камбағал мамалакатларда эмлаш қамровини ошириш 6.4 миллион ҳаётни сақлаб қолишга ҳамда даволашга сарфланадиган 6.4 миллион АҚШ доларини тежашга имкон беради .
Қўшимча маълумот учун: www.privivka.uz, www.who.org и www.unicef.org веб сайтларини кўринг.
Шунингдек қуйидаги мутахассисларга мурожаат қилишингиз мумкин :
Соғлиқни Сақлаш вазирлиги: Дилором Турсунова, телефон: 239-47-21
ЖССТ: Шахин Хусейнов, телефон: 281-51-72
ЮНИСЕФ: Камола Сафаева, телефон: 233-95-12