Энг билимдон ҳамшира
Андижонда “Ҳамшира – 2014” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг қуйи босқичларида ғолиб бўлган 35 нафар ҳамшира ўз билим ва малакасини кўрикдан ўтказди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини юксалтириш, шифокорлар, айниқса, ўрта тиббиёт ходимларининг касб малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунда вилоят тиббиёт муассасаларида 25 минг нафардан зиёд ҳамшира соҳанинг барча бўғинлари – шифохоналар, оилавий поликлиникалар, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимида самарали меҳнат қилмоқда.
Иштирокчилар таништирув, савол-жавоб ва эркин мавзудаги чиқишлари билан ўз билим ва маҳоратини намойиш этган танловда вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази пульмонология бўлими ҳамшираси Сафурахон Комилжонова биринчи ўринни эгаллади ва республика босқичига йўлланма олди.
Манба : uza.uz