UZ RU
15.03.2014

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ходимлар хайрия ҳашарида иштирок этдилар

Бугун, эрталабдан мамлакатимизда яшовчи аҳоли, шаҳар, қишлоқ хўжаликларда, паркларда тозалаш ишларини олиб бориб, ҳовлиларни кўкламлаштириш, кўп этажли ўй атрофларини кўкламлаштириш, авлод ва қабрларни ободонлаштириш ишлари қизғин давом этди.

Ҳашар-Аввалдан Шарқда кенг тарқалган халқ анъаналардан ҳисобланади. У ўзбек халқи ҳаётида қадимдан муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ҳашар- бу ихтиёрий жамоатчилик ҳаракати бўлиб, бунда инсонлар бир-бирига қурилиш ишларида, хусусий ва жамоатчилик бинолар қурилишида ва таъмирланишида, каналлар, боғбончиликда ёрдам беришади.

Мустақиллик даврида мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида миллий қадириятлар қайтадан тикланиб, ҳашар сўзи янгича тус олди.

Байрамларга тайёргарлик кўриш жараёнида, мамлакатимизнинг барча регионларида шаҳарларни, боғларни ва ҳудудларни кўкламлаштириш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугунда замонавий болалар уйингоҳилари, спорт ва соғломлаштириш муассасалари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб қувватлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинингфармойишига мувофиқ 2014 йилнинг 6 мартида мамлакатимизда март-апрел ойлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойи деб эълон қилинди, бу эса ушбу ишни келажакда кенгайтириш ва такомиллаштиришнинг муҳим омили ҳисобланади.

Ҳашар доирасида, соғлиқни сақлаш мутахассислари мамлакатда кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссларини қўшмоқда. Жумладан, “Мамлакатимизни ободонлаштирамиз” акцияси доирасида “Ҳар бир болага-бир кўчат” лойиҳаси амалга оширилиб, бунга мувофиқ Республика Нейрохирургия марказида 500 та қора арча, эльдар қарағай, наъматак, тераклар ва атиргуллар экилди.

Ушбу тадбирда Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг Нейрохирургия илмий маркази, Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти, Тошкент Тиббиёт Академиялари ва Тошкент врачлар малкасини ошириш институти ходимлари фаол иштирок этдилар.