15.03.2014
Сифатли тез тиббий ёрдам
Президентимизнинг 2009 йил 21 майда қабул қилинган “Тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори аҳолининг кафолатланган, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини яхшилашда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилояти филиали ўтган йили реконструкция қилиниб, моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Филиал 155 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган. 355 ўринга мўлжалланган муассасада беморларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ташхис қўйиш, даволаш ва жарроҳлик амалиётлари юқори малакали шифокорлар томонидан амалга оширилмоқда.
Манба : uza.uz