12.03.2014
Меҳр-мурувват шаҳарчаси
Мамлакатимизда ота-она қаровисиз қолган болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг замонавий таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаши, ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитларда ўсиб-улғайишига давлат сиёсати даражасида алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли Болалар шаҳарчасидаги 14 оилада 92 ўғил-қиз ҳар томонлама соғлом камолга етаётир. Шаҳарчада ҳар бир боланинг пухта билим олиши, ўз истеъдод ва қобилиятини намоён этиши учун барча шароит яратилган. Болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун вокал, хореография, миллий чолғу асбоблари ижрочилиги, бичиш-тикиш каби ижодий ва фан тўгараклари, ўнга яқин спорт секциялари фаолияти йўлга қўйилган.
Манба : uza.uz