Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни нашр қилиш қоидасига ўзгартиришлар киритиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бўйруғи билан (2014 йил 18.02 да №2290-1 рақами остида) меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни нашр қилиш ва тарқатиш қоидаларига, қонунчилик электрон маълумотларини яратишга ўзгартиришлар киритилди.
“Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида”ги Қонуннинг янги таҳририга мувофиқ Ҳужжат қоидалари киритилди.(2000 йилнинг 14 декабрида №160-II рақами остида).
Муайян идора меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларни нашр қилиш қоидалари билан боғлиқ қўшимча меъёрий қоидалар.
Шу маълум бўлдики, турли вазирликлар, давлат қўмиталари, ҳудудларда давлат ҳокимият идоралари томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда кўриб чиқилиши шарт бўлган таъсис ҳужжатларидаги расмий нашрлар ўзлари томонидан таъсис этилган ОАВ томонидан амалга оширилади.
Ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг нашр қилинишида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар “Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўпламида” нашр қилиш жараёнига қадар бу ҳақда расмий нашрда кўрсатилган реквизит билан нашр қилиш кунидан кечиктирилмаган ҳолда Адлия Вазирлигига хабар беришлари керак.
Бундан ташқари, давлат бошқарув идорлари, ҳудулардаги давлат ҳокимиятлари томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашр қилингандан сўнг икки кундан кечиктирилмаган ҳолатда ўзларининг расмий сайтига жойлаштирилиши керак.
Норасмий босма нашрда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг нашр қилиш билан шуғулланувчи юридик шахс, ўз фаолиятини лицензия орқали амалга оширади. (маълумки, босма фаолияти лицензияланган фаолият турига киради).
Расмий ва норасмий босмахоналарда, электрон маълумотлар базасида нашр қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ноаниқлик аниқланганда, хатоларни тўғирлаш тартиби муайян қоида бўйича аниқ тартиблар билан белгилаб қўйилган.
Шундай қилиб, агар имеъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий босмаларда нашр қилиниш жараёнида хатоликларга ёки бошқа ноаниқ ҳолатларга йўл қўйилса, нашрнинг кейинги сонида тузатишлар билан қайта чоп этилиши керак.
Агарда, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий манбасига нисбатан, ушбу ҳужжатни расмий кодекслар, қонунчилик ҳужжатлари мажмуасида нашр қилинган расмий босмаларида ноаниқлик топилса, нашр қилувчи 30 календар кун ичида ушбу ҳужжатнинг тўғирланган вариантини даврий нашрларида (газета, журнал ва бошқалар) чоп этишлари керак.
Агар норасмий босмахоналарда, жумладан газета ва журналларда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий манбасига нисбатан хатолик ва ноаниқларга йўл қўйилса, бундай ҳолатда 30 календар кундан кечиктирилмаган ҳолатда , уларнинг тўғирланган вариантлари даврий матбуотларнинг кейинги сонида (газета, журнал ва бошқа ОАВ манбаларида) нашр қилиниши зурур.
Агар қонун чиқариш электрон маълумотлар базасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий манбасига нисбатан қандайдир хато ва ноаниқларга йўл қўйилса, бундай ҳолатда улар дарҳол бартараф этилиши лозим.
Ҳужжат бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалардан ташкил топади.
Бўйруқ 2014 йил 24 февралдан №8 рақам остида Ўзбекистон Республикаси қонун чиқариш Тўпламида расмий эълон қилингандан бошлаб кучга киради.
Манба : norma.uz