UZ RU
27.02.2014

Илғор тажрибалардан фойдаланиб

Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги туғруқ мажмуасида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш борасида салмоқли натижаларга эришилмоқда.

Мажмуада 110 нафардан зиёд акушер-гинеколог, неонатолог, педиатр ва ҳамшира меҳнат қилади. “Бехатар оналик”, “Болаларнинг ўсиш ва ривожланиш мониторинги” дастурлари асосида билим ва малакасини ошириб бораётган шифокорлар она ва бола саломатлиги муҳофазаси, ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатишда илғор тажриба ва замонавий ускуналардан самарали фойдаланмоқда.

Манба : uza.uz