Замонавий аппаратлар топширилди
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳоли саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва бу юксак самаралар бермоқда.
Андижон вилоятининг Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмасига “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида замонавий, юқори технологик рақамли рентген аппарати топширилди.
– Японияда ишлаб чиқарилган, кенг имкониятларга эга рақамли рентген аппарати ва бошқа тиббий жиҳозлар туман аҳолиси, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни ўз вақтида аниқлаш, тиббий хизмат сифатини юксалтиришга хизмат қилади, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Абдураҳим Турғунов. – Ушбу замонавий жиҳозларнинг муҳим жиҳати вақтни тежайди.
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида амалга оширилаётган “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида умумий қиймати 1 миллиард 400 миллион сўм бўлган ана шундай замонавий тиббий аппаратлар Олтинкўл, Бўз ва Избоскан туманлари тиббиёт бирлашмаларига ҳам етказиб берилди. Бундай аппаратлар йил давомида вилоятнинг барча туманларига топширилади.
Манба : uza.uz