Ҳаёт учун муҳим бўлган дори воситаларини сотиб олиш учун тендер эълон қилинади
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаларини дори воситалари билан таъминлаш мақсадида ҳаёт учун муҳим бўлган дори-воситаларини сотиб олиш тендер савдоси эълон қилинади.
Компания ва фирма раҳбарлари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика муассасаларини таъминлаш мақсадида ҳаёт учун муҳим бўлган дори-воситаларини сотиб олиш тендер савдосини эълон қилади.
Савдода тендер асосида сотиб олиш миқдоридаги маҳсулотлар билан таъминлаб бера оладиган, тендерда иштирок этиш талабларига жавоб бера оладиган, хорижий, шунингдек маҳаллий фирма ва ташкилотлари, яъни маҳсулот ишлаб чиқарувчи, ёки сотувчи кичик бизнес корхоналари иштирок этишлари мумкин.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи муассасаларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида келишилган нархлар тақдим этилади.
Ҳужжатларнинг охирги муддати – 2014йил 19 апрель.
Тўлиқ маълумотлар қўйида берилган.