27.02.2014
Пухта билим билан амалиётга
Нукус шаҳридаги 2-тиббиёт коллежида 1 минг 700 нафардан зиёд ёшлар тиббий профилактика иши, ортопедик стоматология, ҳамширалик иши каби йўналишларда пухта билим ва касбий кўникмага эга бўлмоқда.
Ўқув жараёни давлат таълим стандартларига мувофиқ йўлга қўйилган коллежда назария амалиёт билан уйғун ҳолда олиб борилади. Замонавий усулда жиҳозланган ўқув ва лаборатория хоналаридан ташқари шинам ахборот-ресурс маркази, спорт зали, интернетга уланган компьютер синфлари ўқувчилар ихтиёрида. Малакали ўқитувчилар илғор педагогик технологияларни таълим жараёнига кенг татбиқ этмоқда.
Манба : uza.uz