UZ RU
16.01.2014

Баркамол авлод тарбияси йўлида

Президентимиз Ислом Каримов таклифи билан 2014 йилнинг мамлакатимизда Соғлом бола йили, деб эълон қилиниши мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб изчил амалга ошириб келинаётган эзгу ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Давлатимиз раҳбари соғлом болани вояга етказишнинг асосий омиллари хусусида сўз юритар экан, бу борада соғлиқни сақлаш тизимининг ўрни ва аҳамияти, масъулияти катта эканини алоҳида қайд этди. 2014 йилда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишга хизмат қиладиган тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий тиббий асбоб-ускуналар, малакали кадрлар билан таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Бу тиббиёт соҳасида нисбатан янги йўналиш бўлган скрининг марказлари фаолиятини такомиллаштиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

– 2001 йилда иш бошлаган Она ва бола скрининг маркази “Соғлом она – соғлом бола” концепцияси асосида аҳолига намунали тиббий-генетик хизмат кўрсатиб келмоқда, – дейди Наманган вилояти Она ва бола скрининг маркази мудири Насиба Расулова. – Ирсий касалликлар ва туғма нуқсонларни эрта аниқлаш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда соғломлаштириш бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун марказда барча зарур шароит яратилган. Марказнинг маслаҳат бўлимида шифокор-генетик, эндокринолог, акушер-гинеколог, невропатолог, психоневролог, диетолог, социолог, педагог-дефектолог, лаборатория бўлимида эса неонатал, пренатал, селектив, цитогенетика мутахассислари аҳолига малакали хизмат кўрсатмоқда. Юқори технологияли тиббиёт ускуналари ва малакали мутахассислар ёрдамида неонатал, пренатал скрининг ва тиббий генетик хизмат кўрсатиш каби йўналишларда амалиётлар ўтказилаётир.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бир кунда 1600 таҳлил ўтказиш имкониятига эга “Дельфия Виктор-2” ташхис, “Sonoscape SSI-1000” русумли рангли портатив ультратовуш текшируви аппаратлари, “Philips HD 11 XE” кўп функцияли пренатал скрининг сканери юқори даражада ташхис қўйиш имконини бермоқда.

2013 йилда туғма ногирон болалар туғилиши кўрсаткичи 2012 йилга нисбатан сезиларли даражада камайган. Бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда Президентимизнинг 2013 йил 12 мартдаги 2013-2017 йиллар даврида болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастури тўғрисидаги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур қарор асосида вилоятда ҳомиладор аёллар текширувдан ўтказилиб, бир неча ҳолатларда ногирон бола туғилишининг олди олинди. Аниқланган салбий ҳолатлар бўйича беморлар махсус назоратга олиниб, уларга тегишли тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда.

– Бу ерда она ва бола саломатлигини назорат қилиб бориш учун энг замонавий шароитлар мавжуд, – дейди поплик Орзугул Ҳайитова. – Мен ҳам барча текширувлардан ўтиб, туғилажак фарзандимнинг соғломлигидан хотиржам бўлдим.

Туғма нуқсонлар, ногиронлик асосан яқин қариндошлар ўртасида тузилган никоҳ, эрта турмуш қуриш, бўлажак ота ёки онанинг тамаки, гиёҳвандлик воситалари, спиртли ичимликларга ружу қўйиши оқибатида келиб чиқади. Шуни назарда тутган ҳолда, вилоятнинг барча туманларида, жумладан, чекка қишлоқларда ҳам талаба-ёшлар, маҳалла фаоллари, бўлажак қайноналар, келин-куёвлар иштирокида турли мавзуларда учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Манба : Uza.uz