UZ RU
25.12.2013

Наргиза Сатторова «Йил аёли» деб топилди

Тошкентда “Йил аёли” танловининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Унда жамиятимизнинг барча соҳалларида фаолият юритадиган аёллар иштирок этишди. Ушбу тадбир “Обод турмуш йили” давлат дастури доирасида якунловчиси бўлди.

Танловда нафақат бирор жамиятнинг бирор соҳасида фаолият юритадиган аёллар, балки уй бекалари ҳам иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, танловда беш йил давомида 120 минг нафар аёлдан ариза-анкеталари қабул қилинган. Фақат бу йил танловнинг биринчи босқичида 30 минг нафар аёл иштирок этди. Ҳакамлар томонидан фақатгина энг муносиблар саралаб олинди. Танловнинг республика босқичида 14 нафар аёл иштирок этди.

Андижон вилояти Асака тиббиёт коллежи директори ўринбосари, педиатр Наргиза Сатторова “Йил аёли – 2013” деб топилди.

Танловнинг ғолиб ва совриндорларига диплом ва совғалар топширилди.

Манба : Gazeta.uz