Болалар саломатлиги – доимий эътиборда
Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўптармоқли тиббиёт маркази капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
Марказда 2013 йил инвестиция дастурига кўра, 1 миллиард 660 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 185 ўринга мўлжалланган 3 қаватли иккита даволаш корпуси капитал реконструкция қилинди. Маслаҳат поликлиникаси ва 30 ўринга мўлжалланган неврология бўлими иморатлари янгидан қурилди.
Бунёдкорлик ишлари 1-“Қорақалпоққурилиш бошқармаси” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан олиб борилди.
– Муассасамизда болалар саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш йўлида 40 нафар шифокор самарали меҳнат қилмоқда, – дейди бош шифокор Алима Маткаримова. – Уларнинг 2 нафари фан номзоди, 18 нафари эса олий тоифали шифокордир. Президентимиз раҳнамолигида соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги юксалмоқда.
Болалар тиббиёт марказининг гематология, неврология, жарроҳлик, кардиология, ортопедия бўлимлари, УЗИ, ЭКГ, ички дорихона, физиотерапия хоналарида шифокорлар ва беморлар учун барча зарур қулайликлар яратилди.
Манба :Uza.uz