UZ RU
09.12.2013

Риштонда янги қишлоқ врачлик пункти

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллиги байрами арафасида Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Чўнғара” маҳалла фуқаролар йиғинида янги қишлоқ врачлик пункти фойдаланишга топширилди.

Саломатлик масканининг очилиш маросимида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Замонавий тиббий анжомлар билан жиҳозланган қишлоқ врачлик пунктида эмлаш, физиотерапия, лаборатория, дезинфекция хоналари, болалар ва аёллар бўлими, дорихона сингари хизмат кўрсатиш тармоқлари мавжуд.

– Ҳудуддаги 21 қишлоқ врачлик пункти аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи С.Ниёзов. – Ўтган давр мобайнида барча қишлоқ врачлик пунктлари энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Чекка қишлоқларда ҳам тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида туман марказидан малакали шифокорлар жалб қилиниб, тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Манба :Uza.uz